ЖЧ: ўзбекистонлик оғир атлетикачилар медаллар жамғариш бўйича иккинчи бўлишди

© пресс-служба Национального олимпийского комитета Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар медаллар жамғариш бўйича иккинчи бўлишди
Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар медаллар жамғариш бўйича иккинчи бўлишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Oбуна бўлиш
Чемпионат давомида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга бўлган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Чемпионат давомида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Барча медалларни йигитлар қўлга киритди.
Бу орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг бешинчи поғонадан жой эгаллади.
Шоҳсупага кўтарилган атлетлар:
Олтин медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш)
-109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш).
Кумуш медаль:
-109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш)
-109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш).
Бронза медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш).
Энди Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонидан Хитойга йўл олади.
Янгиликлар лентаси
0