Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ғарб маданияти ЕОИИга ҳарбий ҳужумдан кўра кўпроқ зарар етказади — эксперт

© SputnikЮрий Самонкин
Юрий Самонкин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Oбуна бўлиш
ЕОИИ доирасида болаларни чет элдан кириб келаётган турли зарарли ахборотдан ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор янги қонунлар қабул қилиниши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Чет давлатлардан олиб келинаётган айрим фильмлар, мультфильмлар, компьютер ўйинлари ва турли ўйинчоқлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ёшларга Ғарбнинг ҳарбий кампаниясидан кўра кўпроқ зарар етказмоқда, деб ҳисоблайди Евроосиё Ёшлар ташаббуслари институти директори Юрий Самонкин.

“Менимча, ғарб маданияти, ғарб модаси уларнинг бутун ҳарбий кампаниясидан кўра кўпроқ зарар етказади. Улар ядровий кучга эга бўлган давлатларга қарши ҳарбий техника ёки замбараклардан фойдаланмасдан туриб, фақатгина ана шу “юмшоқ куч” ёрдамида ўзларига керакли тарзда фикр юритадиган “либераллар авлоди”ни етиштириб олиши мумкин. Эртанги кунда бундай фуқаролар бизнинг ўзимизга орқамиздан ўқ узади ёки давлатни пароканда қилади. Бу жуда жиддий ёндашувни талаб қиладиган иш ва бу ишларнинг барчаси ҳали олдинда”, - деди Самонкин Sputnik Беларусга берган интервьюсида.

Ёшлар ташаббуслари институти директори фикрига кўра, бугунги кунда камдан кам телеканаллар махсус операция ҳақида, у ерда қаҳрамонлик кўрсатаётган ёшлар ҳақида ҳикоя қилмоқда. Уларнинг аксарияти Ғарб фильмлари и “истъмолчилик жамиятини” мақтовчи фильмлар намойиш этишда давом этмоқда.
“Масалан, яқинда телеканаллардан бирида, мана бу ҳақида ҳикоя қилинаётганининг гувоҳи бўлдим. Бир ёш блогер қиз миллионлаб доллар пул ишлаб олиб, Америкага жўнаб кетгани у ерда ўз жинсини ўзгартирмоқчи экани ва яна Россияга қайтиб келиб блогерлик фаолиятини давом эттирмоқчи бўлаётгани ҳақидаги сюжет... Менимча бундай “намуналар” махсус операция ва давом этаётган ахборот уруши вақтида мутлақо мумкин эмас”, - дейди Самонкин.
Биз ЕОИИ доирасида ёшларни ана шундай номақбул ахборотлардан ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқишимиз керак. Ахир ёшлар худди губкадек (мочалка) ҳар қандай ахборотни ўзига сўриб олади.
Ҳа, биз бу соҳада жуда кўп фойдали ташаббуслар жорий этдик, бу масалалар жуда кўп муҳокама қилинмоқда. Менимча, ЕОИИнинг кузги сессиясида ушбу соҳада бир қатор янги қонунлар қабул қилинади, деди эксперт.
Ундан ташқари Юрий Самонкинга кўра, мактаб ўқувчилари кийимлари, уларнинг рюкзаклари, дафтар ва ручкаларда бугун камдан ҳам ҳолларда ватан рамзи акс этган. Масалан, Россия байроғи туширилган дафтарни фақат Улуғ Ватан уруши музейида сотиб олиш мумкин. Қолган барча магазинларда бундай товар йўқ, унинг ўрнига Ғарб давлатлари рамзлари акс этган ёки турли Голливуд қаҳрамонлари расми туширилган буюмлар билан тўлиб тошган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун 2017 йилда қабул қилинган эди.
Ушбу қонунга кўра қўйидаги тоифа ахборотларни тарқатиш мутлақ ман этилган:
болаларни ўз ҳаётига хавф солувчи ҳаракатларга ундаш, наркотик, алкогол ва тамаки истеъмол қилиш, қимор ўйинларида иштирок этиш истагини пайдо қиладиган;
одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ёхуд зўравонлик хатти- ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган;
оилавий қадриятларни инкор этадиган, жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этишга чақирадиган;
уятли сўзларни ёки порнография хусусиятига эга бўлган ахборотни ўз ичига олган;
Шуннигдек, болаларга мўлжалланган ахборот 7, 12, 16 ва 18 ёшгача бўлган ёш тоифалари бўйича таснифланиши шарт этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0