Сирдарёдаги кўприкда ёриқлар пайдо бўлиши бўйича қўшимча маълумот берилди

© СС0 / Unsplash / Will PoradaСтоп белгиси
Стоп белгиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозирда кўприкни тиклаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги кўприкда ёриқлар пайдо бўлиши оқибатида Тошкент-Термиз йўналиши вақтинча ёпилганимаълум қилинганди. Ушбу ҳолатга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.
Таъкидланишича, А-373 халқаро автомобиль йўлининг 10 километридаги 1990 йилда қурилган, 2020 йилда қисман реконструкция қилинган зовур устидан ўтган кўприкнинг "Тошкент-Жиззах" йўналишидаги қисмида оғир юк машиналари ҳаракатланиши натижасида 5 та оралиқ қурилма балкаларида ёриқ вужудга келган ва бир қисми чўккан.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўприкнинг ярмида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиб, автотранспорт воситалари ҳаракати халқаро аҳамиятдаги М-34 "Тошкент - Душанбе" автомобиль йўлининг 104-152 километрлари ҳамда А-376 "Қўқон - Жиззах" автомобиль йўлининг 219-242 километрлари орқали ташкил қилинмоқда. Ҳозирда кўприкни тиклаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, автотранспорт воситаларининг мазкур йўналишда ҳаракатини қайта йўлга қўйиш учун қўшимча равишда зовур устидан вақтинчалик ўтиш йўли қуришга қарор қилинган. Бунинг учун 50 га яқин куч ва воситалар жалб қилиниб, 3 сменада иш ташкил қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0