Сентябрь ойининг иккинчи ярмида пойтахтнинг 2 туманида иссиқ сув қисман ўчирилади

© pexels.com/Nithin PAКрупным планом фото капли воды
Крупным планом фото капли воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2023
Oбуна бўлиш
“Veolia Energy Tashkent” маҳаллий қозонхоналарида иссиқ сув таъминотини ўчирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боради.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Сентябрь ойида “Veolia Energy Tashkent” маҳаллий қозонхоналарида иссиқ сув таъминотини ўчирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боради. Бу ҳақда компания Telegram каналида хабар берилди.
Иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида компания зулфинларни, тармоқ насослари, электр таъминоти тизимларини тўлиқ текшириб алмаштириш, қувурлар ва тегишли жиҳозларни демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, иссиқлик алмаштиргичларда профилактика ишларини олиб боради.
Таъкидланишича, маҳаллий қозонхоналарни тўхтатмасдан ушбу ишларни амалга ошириш мумкин эмас.
Ўчириш жадвали:
Яшнобод тумани:
Янгиобод қозонхонаси: 25-29 сентябрь - Ҳарбийлар шаҳарчаси, 58-уй, Оҳангарон шоссеси, Донишманд, Мурувват, Лисунова.
Ашрафий 2-қозонхонаси: 19 ва 20 сентябрь - М. Ашрафий (№ 22, 22/1, 22/2, 22/3) кўчалари.
Бектемир тумани:
Виза қозонхонаси: 18-22 сентябрь - Олтинтопган, Тошканди кўчалари.
Бинокор қозонхонаси: 25-29 сентябрь - Бинокор даҳаси.
Қолган маҳаллий қозонхоналарнинг октябрь ойининг биринчи ярмида вақтинча тўхтатилиши ҳақида маълумот қўшимча равишда етказилади.
Янгиликлар лентаси
0