Доғистондаги халқаро хотира турнирида ўзбекистонлик боксчилар 11 та медаль қўлга киритди

CC0 / rawpixel.com / Синяя и красная боксерские перчатки
Синяя и красная боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик боксчилар 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия Федерацияси Доғистон республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" ўз якунига етди. Беллашувларда қатнашган ўзбекистонлик боксчилар 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, терма жамоа сафида қуйидаги ўзбекистонлик боксчилар совриндор бўлди:
Олтин:
-60 кг: Мадияр Дониёров.
Кумуш:
-51 кг: Фарёзбек Дўсматов;
-63,5 кг: Миркомил Сайтохунов;
-67 кг: Лазизбек Тўлқинов;
-71 кг: Бекзод Ҳамидов;
-80 кг: Раҳматилло Бойматов.
Бронза:
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев;
-67 кг: Муродбек Баҳриддинов;
-80 кг: Нурислом Исмоилов;
-92 кг: Диёрбек Ўралов;
+92 кг: Абдураҳим Жўраев.
Янгиликлар лентаси
0