"Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракат вақтинча чекланди — айланма йўллар ва харита

© Рамиз Бахтияров"Стоп" белгиси, архив сурат.
Стоп белгиси, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2023
Oбуна бўлиш
Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлидаги балкаларининг 5 тасида ёриқ вужудга келиб, чўкиш ҳосил бўлган.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. "Тошкент-Термиз" йўналишидаги барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 10 км да жойлашган зовур кўпригининг "Тошкент-Жиззах" йўналишидаги қисмида оралиқ қурилма балкаларининг 5 тасида ёриқ вужудга келиб, чўкиш ҳосил бўлган.
Шу муносабат билан "Тошкент-Термиз" йўналишидаги барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
© Хокимият Сырдарьинской областиКарта
Карта  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2023
Карта
"Ушбу йўналишдаги автотранспорт воситалари ҳаракати халқаро аҳамиятдаги М-34 "Тошкент - Душанбе" автомобиль йўлининг 104-152 километрлари ҳамда А-376 "Қўқон - Жиззах" автомобиль йўлининг 219-242 километрлари орқали ташкил қилинди", - дейилади хабарда.
Айтилишича, барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган. Айни вақтда мазкур кўприкда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0