https://sputniknews.uz/20230916/kichik-biznes-qollab-quvvatlash-kompleks-dastur-39025963.html
Энди айрим тадбиркорларга янги дастур асосида кредитлар ажратилади — тафсилотлар
Энди айрим тадбиркорларга янги дастур асосида кредитлар ажратилади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Шу йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.
2023-09-16T10:27+0500
2023-09-16T10:27+0500
2023-09-16T10:27+0500
жамият
ўзбекистон
тадбиркор
янги қарор
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_ab5e64b200892eae1d72e283662a5458.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–306-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.Қуйидагилар Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:Унга кўра, фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади. Лизинг эса асосий воситаларни сотиб олиш учун берилади.Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади. Қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади. Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_db74d63281a465982d787692dace4059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури президентнинг пқ–306-сонли қарори тадбиркор лизинг кредит
ўзбекистон кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури президентнинг пқ–306-сонли қарори тадбиркор лизинг кредит
Энди айрим тадбиркорларга янги дастур асосида кредитлар ажратилади — тафсилотлар
Шу йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган
ПҚ–306-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.
Қуйидагилар Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:
камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.
"2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилади ва лизинг берилади", — дейилади ҳужжат матнида.
Унга кўра, фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади. Лизинг эса асосий воситаларни сотиб олиш учун берилади.
Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади.
Қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади. Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.
Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.