Айрим вилоят судларига янги раҳбарлар тайинланди
© iStock.com / Utah778Судейский молоток на ноутбуке
© iStock.com / Utah778
Oбуна бўлиш
Бухоро, Андижон, Жиззах ва Хоразм вилоятлари суди раҳбарлари лавозимдан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бухоро, Фарғона, Хоразм ва Андижон вилоятлари судига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, 5 та вилоят судига янги раис тайинланди.
Тайинлов:
Учқун Холбоевич Рўзиев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Акром Жўрақулович Утаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Шуҳрат Маратович Камолов – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган);
Фаррух Сойибжонович Абдураимов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган).
Шунингдек, Бухоро, Андижон, Жиззах ва Хоразм вилоятлари суди раҳбарлари лавозимдан озод этилди.
Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан лавозимдан озод этилганлар:
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев - Андижон вилоят судининг раиси;
Лукмон Мухтарович Кадиров - Бухоро вилоят судининг раиси;
Ўткиржон Буранович Джумаев - Жиззах вилоят судининг раиси;
Баҳодир Хусаинович Полванов - Хоразм вилоят судининг раиси.