Ўзбекистонга Россиянинг Вологда вилояти тадбиркорлари келади — улар кимлар?

© Sputnik / Павел Львов / Медиабанкка ўтишВологда. Архив сурат
Вологда. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Oбуна бўлиш
2022 йилда Россия вилоятининг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 252,5 миллион долларни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россиянинг Вологда вилояти тадбиркорлари Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси Sputnik мухбирига хабар берди.
Қайд этилишича, 24—27 сентябрь кунлари Вологда вилоятидаги тўққизта корхона вакиллари бизнес миссияси билан Ўзбекистонга келади.
Улар орасида қуйидаги ишлаб чиқарувчилар бор:
ҳайвонлардан олинган гўшт ва суяк уни, озуқа ва техник ҳайвон ёғи;
сутли маҳсулотлар;
қандолат маҳсулотлари;
каштачилик маҳсулотлари.
Бундан ташқари, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида ишлайдиган Вологда "Союз" истеъмол жамияти, шунингдек, йўловчилар ва юкларни ҳавода ташиш билан шуғулланувчи “Северсталь” авиакомпанияси бизнес миссиясида иштирок этади.
Миссия иштирокчилари орасида "Вологжанин" банки ва Севергазбанк ҳам бор.
“Бугун Ўзбекистон Вологда вилояти учун асосий савдо-иқтисодий шериклардан бири ҳисобланади. Республика минтақадаги контрагент давлатлар орасида ўнинчи ўринни эгаллади: 2022 йил якунига кўра Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2021 йилга нисбатан 2,4 баравар ўсди ва 252,5 миллион донани ташкил этди”, — дея маълум қилди Вологда вилояти Савдо-саноат палатаси.
Вологда корхоналари Ўзбекистонни ўз бизнесини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни жорий этишнинг истиқболли йўналиши сифатида кўрмоқда.
Россия ҳудуди Савдо-саноат палатасининг аниқлик киритишича, Тошкентга саёҳат корхоналарга ўзбек ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашиш ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш имконини беради.

“Биз Вологда вилояти ташкилотлари билан биргаликда ишбилармонлик музокараларини ўтказишни, турли соҳаларда, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва қурилишда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишни режалаштирмоқдамиз”, — деди Вологда вилояти Савдо-саноат палатаси вакили.

Россиялик тадбиркорлар ҳам Ўзбекистон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга ва ҳамкорлик учун яратилган энг қулай шарт-шароитлардан фойдаланишга умид қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0