Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik/Рамиз БахтияровТошкент шаҳри
Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Oбуна бўлиш
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича олтин куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Дам олиш кунлари республика ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар берди Ўзгидромет.
Бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича олтин куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади, фақат чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат +13-18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво +25-30 даражагача исийди.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16-17 сентябрь кунлари бироз ёмғир ёғиши мумикин.
Тошкентда 15-17 сентябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +15-17, кундуз кунлари +27-29 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0