Душанбеда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти бўлиб ўтди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаМарказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти
Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Oбуна бўлиш
Иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш шароитида гендер тенглигига эришиш” мавзусида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилди.
Тадбир Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида ташкил этилди.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаВ Душанбе состоялся Диалог женщин-лидеров стран Центральной Азии
В Душанбе состоялся Диалог женщин-лидеров стран  Центральной Азии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Тадбирда Қозоғистон парламенти спикери ўринбосари, Қирғизистон Жўғорқу Кенеш торағаси ўринбосари, Тожикистон ва Туркманистон депутатлари, давлат органлари раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Терроризмга қарши кураш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари ва бош котибнинг махсус вакили Наталья Герман видеомурожаат қилди.
Йиғилишда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш ҳамда барча аёл ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича келгуси конструктив ҳамкорликни таъминлайдиган платформа яратиш ҳамда долзарб муаммоларнинг самарали ечимига қаратилган стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокамалар марказида бўлди. Томонлар фикрлар, маълумотлар ва тажриба билан алмашишди.
Нарбаева ўз сўзида ҳозирги вақтда Марказий Осиё дунёнинг бошқа кўплаб минтақаларига қараганда глобал иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини кўпроқ бошдан кечираётганини, бу ўз навбатида сув ресурслари танқислигини, музликларнинг эришини ва чўлланиш жараёнларини тезлаштираётганини қайд этди.
“Орол денгизининг қуриши ва қуриган тубида Оролқум тузли чўлининг пайдо бўлиши минтақада комплекс экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди. Айнан шу сабабли БМТ Бош Ассамблеяси Орол фожиасини замонамизнинг глобал экологик муаммоси сифатида тан олди”, - деди Сенат раиси.
Нарбаева Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти фаолиятига ҳам тўхталди.
“Ушбу тузилма гендер тенглигини таъминлаш борасида талаб юқори бўлган таклифларни ишлаб чиқишда муҳим платформага айланди. Қисқа вақт ичида Мулоқот, авваламбор, давлатлар раҳбарлари, шунингдек, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари, Парламентлараро Иттифоқ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан тан олиниб, жиддий қўллаб-қувватланди”, - деди Нарбаева.
Мулоқотнинг иш режасида минтақада атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва гендерга оид жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ташаббуси билдирилди.
Шунингдек, гендер кун тартибини кўп томонлама форматда экологик хатарларни бартараф этиш мақсадида янада кенг илгари суриш, бунда халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклиф қилинди.
Маълумот учун, минтақавий платформа ҳисобланган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан асос солинган. 2021 йилда мулоқотга мамлакат раислик қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0