https://sputniknews.uz/20230915/markaziy-bank-avtokreditlar-39012700.html
Марказий банк автокредитлар чекланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Марказий банк автокредитлар чекланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини билдирди .Аввалроқ ижтимоий тармоқларда автокредитлар учун талаблар кучайтирилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
2023-09-15T17:19+0500
2023-09-15T17:19+0500
2023-09-15T20:00+0500
иқтисод
марказий банк
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768424_0:732:2047:1883_1920x0_80_0_0_2adb8130f933ec8a332848075f4a97a7.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини билдирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда автокредитлар учун талаблар кучайтирилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.Банк назорати қўмитаси 12 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда банкларнинг кредит портфелида концентрация таваккалчилиги ҳолати юзасидан қарори қабул қилган.Унда банклар "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, активлари бўйича йўқотишларга оид таваккалчиликни камайтириш мақсадида ўз активларининг диверсификация қилинишини таъминлаши кераклиги белгиланган.Шунингдек, Марказий банк банклар фаолиятига таъсир кўрсатувчи таваккалчиликларни аниқлаганда, уларнинг барқарорлигини сезиларли даражада ёмонлаштирувчи таваккалчиликларга сабаб бўладиган айрим молиявий операцияларни амалга оширишга белгиланган чекловларга риоя этиш талабларини кучайтириши таъкидланган.Шу сабабли омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг банклар барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш учун Марказий банк банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.Таъкидланишича, бугунги кунда мамлакатда фаолият юритаётган барча банкларда автокредитлар ажратиш имкониятлари мавжуд ва амалга оширилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768424_0:745:1688:2011_1920x0_80_0_0_9b251c7207f35387792f51a0892af1d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк автокредитлар чекланиши
марказий банк автокредитлар чекланиши
Марказий банк автокредитлар чекланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
17:19 15.09.2023 (янгиланди: 20:00 15.09.2023) Марказий банкнинг янги талаби билан банкларнинг кредит портфелидаги автокредитлар улуши 25 фоиздан ошмаслиги керак.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини
билдирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда автокредитлар учун талаблар кучайтирилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Банк назорати қўмитаси 12 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда банкларнинг кредит портфелида концентрация таваккалчилиги ҳолати юзасидан қарори қабул қилган.
Унда банклар "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, активлари бўйича йўқотишларга оид таваккалчиликни камайтириш мақсадида ўз активларининг диверсификация қилинишини таъминлаши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Марказий банк банклар фаолиятига таъсир кўрсатувчи таваккалчиликларни аниқлаганда, уларнинг барқарорлигини сезиларли даражада ёмонлаштирувчи таваккалчиликларга сабаб бўладиган айрим молиявий операцияларни амалга оширишга белгиланган чекловларга риоя этиш талабларини кучайтириши таъкидланган.
"Сўнгги йилларда банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар улушининг кескин ортиши концентрация таваккаличигини вужудга келтириб, мазкур йўналишда юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларнинг банклар барқарорлигига таъсири хатарларининг ошишига сабаб бўлмоқда", — дейилади регулятор баёнотида.
Шу сабабли омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг банклар барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш учун Марказий банк банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
"Марказий банкнинг бу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди", — дейилади МБ хабарида.
Таъкидланишича, бугунги кунда мамлакатда фаолият юритаётган барча банкларда автокредитлар ажратиш имкониятлари мавжуд ва амалга оширилмоқда.