https://sputniknews.uz/20230915/eoiida-bolalar-qorqinchli-oyinchoqlar-himoya-39013594.html
ЕОИИда болаларни “қўрқинчли” ўйинчоқлардан ҳимоя қилишга оид тавсия ишлаб чиқилди
ЕОИИда болаларни “қўрқинчли” ўйинчоқлардан ҳимоя қилишга оид тавсия ишлаб чиқилди
Sputnik Ўзбекистон
Хусусан, ҳужжат болалар ва ўсмирларга мўлжалланган стол устидаги ўйинлар, ўйинчоқлар, либослар, рюкзаклар ва бошқа товарларга тааллуқли. Бундан товарларда бола соғлиғига ва руҳиятига зарар етказувчи ахборот бўлмаслиги шарт.
2023-09-15T20:26+0500
2023-09-15T20:26+0500
2023-09-15T20:26+0500
ўзбекистон ва еоии
жамият
еоии
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/39013697_0:168:3047:1881_1920x0_80_0_0_c9df3284e056aa131e432b69329c8afd.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) болаларни уларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги тавсияномани қабул қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Хусусан, ҳужжат болалар ва ўсмирларга мўлжалланган стол устидаги ўйинлар, ўйинчоқлар, либослар, рюкзаклар ва бошқа товарларга тааллуқли. Бундан товарларда бола соғлиғига ва руҳиятига зарар етказувчи ахборот бўлмаслиги шарт.ЕИК ҳайъати аъзолари Иттифоқнинг “Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига ўзгартириш киритишга оид ишни давом эттириш мақсадга мувофиқ деб топишган. У болаларнинг ўйинчоқларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш учун уларга бўлган минимал талабларни назарда тутади.Болаларни уларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий, маънавий, руҳий, жисмоний ва ижтимоий ривожланиша зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги модел қонунни МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси 2009 йил декабрида қабул қилган. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) икки давлати – Россия ва Қозоғистон тегишли қонунларни қабул қилган. ЕИК яна уч мамлакат – Қирғизистон, Арманистон ва Беларусга ўз қонунчилигига бундай ҳужжатни қўшиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилган.Аввалроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига зарар етказувчи ўйинчоқлар қаторига нафақат зарарли моддалар бўлган, балки болалар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид туғдирувчи ҳатти-ҳаракатларни таърифлайдиган ҳар қандай ўйин ва буюм киришига аниқлик киритган эди.Мисол учун, ўз соғлиғига зарар етказиш, ўз жонига қасд қилиш, бошқа одамлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш, одамлар ёки ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, миллати ва динини камситиш, ноанъанавий муносабатлар, жиноий хатти-ҳаракатлар. Тамаки, гиёҳвандлик моддалари ва алкогол истеъмол қилиш, жинсий зўравонлик ва порнография саҳналари, ўйинчоқларнинг ҳаддан зиёд анатомик тафсилотлари бўлиши ва ҳоказолар ҳам киради.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўйинчоқлар ва ўйинларнинг руҳий хавфсизлига доир алоҳида қонун мавжуд эмас. Ҳукумат 2020 йилда болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаган. У болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди. Шунингдек, болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.Аммо мамлакатда 2017 йилда қабул қилинган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун амал қилади. Унда ахборот маҳсулоти сифатида Ўзбекистон ҳудудида айланиш учун мўлжалланган оммавий ахборот воситалари маҳсулоти, босма маҳсулот, ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот, дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириладиган ахборот, компьютер ўйинлари, шунингдек томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот кўрсатилган.Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти жумласига: - болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти- ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлиғига зарар етказишга, ўз жонига қасд қилишга ва шундай ҳаракатларни тарғиб қилишга ундайдиган;- болаларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш, қимор ўйинларида, оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, фоҳишалик, дарбадарлик, тиланчилик ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатнинг бошқа шакллари билан шуғулланиш истагини пайдо қиладиган;- одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ёхуд зўравонлик хатти- ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган;- оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб киладиган, шунингдек, ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган;- ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга олиб келадиган;- жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этишга чақирадиган;- уятли сўзларни ўз ичига олган;- порнография хусусиятига эга бўлган ахборотни ўз ичига олган;ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.Муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти жумласига:- шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган;- болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида такдим этиладиган;- эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;- уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/39013697_287:110:2870:2047_1920x0_80_0_0_09bf60e7f04200de6f1d03e2a6b9e196.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии болалар қўрқинчли ўйинчоқлар ҳимоя қилиш
еоии болалар қўрқинчли ўйинчоқлар ҳимоя қилиш
ЕОИИда болаларни “қўрқинчли” ўйинчоқлардан ҳимоя қилишга оид тавсия ишлаб чиқилди
ЕИК ҳайъати аъзолари Иттифоқнинг “Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига ўзгартириш киритишга оид ишни давом эттириш мақсадга мувофиқ деб топишган.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) болаларни уларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги тавсияномани қабул қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. Хусусан, ҳужжат болалар ва ўсмирларга мўлжалланган стол устидаги ўйинлар, ўйинчоқлар, либослар, рюкзаклар ва бошқа товарларга тааллуқли. Бундан товарларда бола соғлиғига ва руҳиятига зарар етказувчи ахборот бўлмаслиги шарт.
ЕИК ҳайъати аъзолари Иттифоқнинг “Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига ўзгартириш киритишга оид ишни давом эттириш мақсадга мувофиқ деб топишган. У болаларнинг ўйинчоқларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш учун уларга бўлган минимал талабларни назарда тутади.
Болаларни уларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий, маънавий, руҳий, жисмоний ва ижтимоий ривожланиша зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги модел қонунни МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси 2009 йил декабрида қабул қилган. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) икки давлати – Россия ва Қозоғистон тегишли қонунларни қабул қилган. ЕИК яна уч мамлакат – Қирғизистон, Арманистон ва Беларусга ўз қонунчилигига бундай ҳужжатни қўшиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилган.
Аввалроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига зарар етказувчи ўйинчоқлар қаторига нафақат зарарли моддалар бўлган, балки болалар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид туғдирувчи ҳатти-ҳаракатларни таърифлайдиган ҳар қандай ўйин ва буюм киришига аниқлик киритган эди.
Мисол учун, ўз соғлиғига зарар етказиш, ўз жонига қасд қилиш, бошқа одамлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш, одамлар ёки ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, миллати ва динини камситиш, ноанъанавий муносабатлар, жиноий хатти-ҳаракатлар. Тамаки, гиёҳвандлик моддалари ва алкогол истеъмол қилиш, жинсий зўравонлик ва порнография саҳналари, ўйинчоқларнинг ҳаддан зиёд анатомик тафсилотлари бўлиши ва ҳоказолар ҳам киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўйинчоқлар ва ўйинларнинг руҳий хавфсизлига доир алоҳида қонун мавжуд эмас. Ҳукумат 2020 йилда болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни
тасдиқлаган. У болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди. Шунингдек, болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.
Аммо мамлакатда 2017 йилда қабул қилинган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
қонун амал қилади. Унда
ахборот маҳсулоти сифатида Ўзбекистон ҳудудида айланиш учун мўлжалланган оммавий ахборот воситалари маҳсулоти, босма маҳсулот, ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот, дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириладиган ахборот, компьютер ўйинлари, шунингдек томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот кўрсатилган.
Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти жумласига:
- болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти- ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлиғига зарар етказишга, ўз жонига қасд қилишга ва шундай ҳаракатларни тарғиб қилишга ундайдиган;
- болаларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш, қимор ўйинларида, оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, фоҳишалик, дарбадарлик, тиланчилик ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатнинг бошқа шакллари билан шуғулланиш истагини пайдо қиладиган;
- одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ёхуд зўравонлик хатти- ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган;
- оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб киладиган, шунингдек, ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган;
- ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга олиб келадиган;
- жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этишга чақирадиган;
- уятли сўзларни ўз ичига олган;
- порнография хусусиятига эга бўлган ахборотни ўз ичига олган;
ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.
Муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти жумласига:
- шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган;
- болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида такдим этиладиган;
- эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;
- уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.