Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва қўшни давлатларда бензин нархи

Oбуна бўлиш
ЕОИИ ва қўшни давлатларда бензин нархи бир-биридан қандай фарқ қилади. Батафсил инфографикамизда танишинг.
Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатларида энг арзон бензин нефт қазиб олувчи мамлакатлар Қозоғистон ва Россияда.

Қирғизистон ва Беларусда бироз қимматроқ, эҳтимол транспорт харажатлари ва турли солиқлар эвазига бўлса керак.
Энг қиммат бензин Арманистонда. Бунга бир неча саба бор. Маълумки Россия бензини Арманистонга Грузия орқали етказиб берилади, иккинчидан Арманистон ички бозорида нефть маҳсулотларини ташиш билан боғлиқ айрим хизматлар нархи жуда қиммат. Ундан ташқари акциз ва солиқлар ҳам бор.
ЕОИИга қўшни бўлган Ўзбекистон ва Тожикистонда бензин нархи нисбатан юқори. Бунга сабаб, албатта бензиннинг импорт маҳсулоти бўлгани ва иккинчидан транспорт харажатлари. Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали олиб келинаётган нефть маҳссулотлари нархига трансрпорт харажатлари қўшилади.
Лекин Ўзбекистонда ўз бензини ҳам бор. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган АИ-80 маркали бензин нархи ўртача 50 рублга тўғри келади.
Ундан ташқари Ўзбекистонда аксарият автомобиллар метан ва пропан каби газлардан фойдаланади. Ўзбекистонда газ заправкалари сони ҳам кўп.
Янгиликлар лентаси
0