Ўзбекистон ва Қирғизистон санъат ва маданият институтлари ўртасида меморандум имзоланди

© Министерство культурыЎзбекистон ва Қирғизистон санъат ва маданият институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон санъат ва маданият институтлари ўртасида меморандум имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Меморандум МДҲ давлатлари Илмий ва ижодий зиёлиларининг ўн олтинчи форуми доирасида имзоланди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан Қирғизистон давлат санъат ва маданият институти ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги маълум қилди.
Меморандум МДҲ давлатлари Илмий ва ижодий зиёлиларининг ўн олтинчи форуми доирасида имзоланди.
“Мақсадимиз улуғ – маданияти бир илдизга бориб тақаладиган барча туркий давлатлар маданият ва санъат йўналишидаги тажрибаларини ўрганишдир”, – деди Қирғизистон давлат санъат ва маданият институти ректори Туменбай Колдошов.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Элдор Шерманов меморандумнинг мақсади таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятлари юзасидан икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини тартибга солишдан иборат эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0