Ўзбекистонлик ҳакамлар Қатарда ўтадиган Осиё кубогида бош ҳакам сифатида иштирок этади

© Ассоциация футбола УзбекистанаЎзбекистонлик ҳакамлар
Ўзбекистонлик ҳакамлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонлик Аҳрол Рисқуллаев ва Илгиз Танташев Осиё Кубогига бош ҳакам сифатида таклиф этилган.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакамлар Қатарда ўтадиган Осиё кубогида бош ҳакам сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Осиё футбол конфедерацияси 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида фаолият олиб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра ўзбекистонлик Аҳрол Рисқуллаев ва Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида таклиф этилган.

“Икки нафар ёрдамчи ҳакамлар – Тимур Гайнулин ва Андрей Цапенко, шунингдек, техник эксперт Фарҳод Абдуллаев ҳам Осиё кубогида фаолият юритади”, - дейилади хабарда.

Осиё миқёсидаги энг нуфузли турнир 2024 йилнинг 14 январидан 10 февралига қадар давом этади.
Эслатиб ўтами, ўзбекистонлик ҳакамлар Криштиану Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради. Учрашувлар 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0