https://sputniknews.uz/20230914/moskva-sputnik-moldova-rahbari-norozilik-38931787.html
Москва Sputnik Молдова раҳбари чиқариб юборилгани туфайли Кишинёвга норозилик билдирди
Москва Sputnik Молдова раҳбари чиқариб юборилгани туфайли Кишинёвга норозилик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Молдованинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Сержиу Гончеренкога Sputnik Молдова Виталий Денисов чиқариб юборилгани туфайли кескин норозилик билдирилди.
2023-09-14T14:28+0500
2023-09-14T14:28+0500
2023-09-14T14:28+0500
дунёда
дунё янгиликлари
россия
молдова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38931429_0:97:1852:1139_1920x0_80_0_0_804654effb499fb3428007900262f9a3.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Молдованинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Сержиу Гончеренкога Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисов чиқариб юборилгани туфайли кескин норозилик билдирилди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди.Вазирлик Молдова ҳукумати хатти-ҳаракатларини асоссиз ва провокацион деб атаган. Кишинёвнинг бундай нодўстона ҳаракати муносиб жавобсиз қолмайди.Кеча Денисов унинг уйига Молдова миграция хизмати ходимлари келиб, у билан боришларини сўраганини маълум қилди. Машинада журналистга мамлакатни тарк этиши лозимлиги ёзилган қарорни беришган. Ҳужжатда гўёки у Молдова миллий хавфсизлигига таҳдид солиши кўрсатилган. Шунингдек, Денисовга Молдовага 10 йил ичида кириш тақиқланган.Молдова ҳукумати унга қарор устидан шикоят келтириш имконини бермаган. Денисовнинг сўзларига кўра, “ҳатто пул, буюм, ҳужжатларни” олишга вақт бўлмаган. Унинг Молдовадан чиқариб юборилиши Sputnik Молдова фаолиятига таъсир қилмаслигига ишончи комил.“Ҳамма ўз ишини аввалгидек моҳирона бажаради”, - деди журналист.“Россия сегодня” медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв бу вазият муносабат билдириб, Молдова ҳукуматининг бузғунчи сиёсати давлатлараро муносабатларнинг барча чегараларидан чиқиб кетганини маълум қилди.Мавзуга оид:
молдова
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38931429_103:0:1750:1235_1920x0_80_0_0_8904d6fdb2eef1e0a52ea1b193c6701c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
молдованинг москвадаги муваққат ишлар вакили сержиу гончеренко sputnik молдова виталий денисов
молдованинг москвадаги муваққат ишлар вакили сержиу гончеренко sputnik молдова виталий денисов
Москва Sputnik Молдова раҳбари чиқариб юборилгани туфайли Кишинёвга норозилик билдирди
Россия томони бу қадамни расмий Кишинёв томонидан очилган Россияга қарши кампаниянинг бир қисми сифатида баҳолаган.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Молдованинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Сержиу Гончеренкога Sputnik Молдова раҳбари Виталий Денисов чиқариб юборилгани туфайли кескин норозилик билдирилди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди.
“Россия томони ушбу қадамни расмий Кишинёв томонидан очилган Россияга қарши кампаниянинг бир қисми сифатида баҳолаши маълум қилинди. Молдова томонидан русийзабон медиа ресурсларини сиёсийлаштирилган таъқибни бас қилишни, сўз эркинлиги ва ОАВда халқаро мажбуриятларга риоя қилиш ва журналистлар ҳуқуқларини таъминланишни талаб қилдик”, - дейилган
хабарда.Вазирлик Молдова ҳукумати хатти-ҳаракатларини асоссиз ва провокацион деб атаган. Кишинёвнинг бундай нодўстона ҳаракати муносиб жавобсиз қолмайди.
Кеча Денисов унинг уйига Молдова миграция хизмати ходимлари келиб, у билан боришларини сўраганини
маълум қилди. Машинада журналистга мамлакатни тарк этиши лозимлиги ёзилган қарорни беришган. Ҳужжатда гўёки у Молдова миллий хавфсизлигига таҳдид солиши кўрсатилган. Шунингдек, Денисовга Молдовага 10 йил ичида кириш тақиқланган.
Молдова ҳукумати унга қарор устидан шикоят келтириш имконини бермаган. Денисовнинг сўзларига кўра, “ҳатто пул, буюм, ҳужжатларни” олишга вақт бўлмаган. Унинг Молдовадан чиқариб юборилиши Sputnik Молдова фаолиятига таъсир қилмаслигига
ишончи комил.“Ҳамма ўз ишини аввалгидек моҳирона бажаради”, - деди журналист.
“Россия сегодня” медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв бу вазият муносабат билдириб, Молдова ҳукуматининг бузғунчи сиёсати давлатлараро муносабатларнинг барча чегараларидан чиқиб кетганини маълум қилди.