АҚШнинг Арманистондаги ўқув-машғулотлари Жанубий Кавказга хавф туғдирмоқда

© Sputnik / Александр Имедашвили / Медиабанкка ўтишВоенные учения вооруженных сил США. Архивное фото
Военные учения вооруженных сил США. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Жанубий Кавказда Россияга қарши “иккинчи фронт” очишга ҳаракат қилмоқда ва бунинг учун Ереван яқинида Арманистон раҳбариятига хуш келаётган қўшма ҳарбий ўйинларини ташкил этишга тайёр. Хўш, кейин нима?
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. АҚШ ва НАТОнинг дунёдаги исталган нуқтада ҳарбий фаолияти маҳаллий аҳоли учун нотинчлик, можаролар ва офатларни келтириб чиқаради. Жанубий Кавказ ҳам бундан мустасно эмас. Арманистон Республикаси ҳудудида “Eagle Partner 2023” Арман-Америка ҳарбий машғулотлари минтақавий хавфсизлик учун мутлақ таҳдид ҳисобланади.
АҚШ армияси ва Арманистон армиясининг “Eagle Partner 2023” қўшма манёврлари 11—20 сентябрь кунлари Еревандан 15 километр узоқликда, 2022 йилда АҚШ кўмагида модернизация қилинган “Зар” ўқув марказида бўлиб ўтади.
Шунингдек, Арарат водийсида, Армавир шаҳри яқинида ҳам бўлади. Унда 175 нафар арман ҳарбий хизматчиси, АҚШ армиясининг 101-ҳаво-десант дивизияси ва Канзас штати миллий гвардиясининг 85 нафар аскари иштирок этмоқда. Бу эса “айсбергнинг кўринган қисми” фақат.
Арманистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, маневрлар “халқаро тинчликпарвар миссияларда иштирок этувчи бўлинмаларнинг уйғунлик даражасини ошириш”, “бошқарув-назорат ва тактик алоқа соҳасида илғор тажриба алмашиш”, шунингдек, НАТО дастурлари (стандартлари) бўйича арман бўлинмаларининг тайёргарлик даражасини синовдан ўтказишга хизмат қилади. “Зар” Арманистон Мудофаа вазирлигининг 12-тинчликпарвар бригадасининг асосий базаси ҳисобланади. Тинчликпарварлик ҳаракатларининг географик нуқталари аввалроқ Косово, Афғонистон ва Ироқни ўз ичига олган бўлиб, у ерда арман ҳарбий хизматчилари 2004 йилдан 2021 йилгача НАТО шафелигида топшириқларни бажарган.
Арманистон 2022-2023 йиллардаги Коллектив хавфсизлик шартномасини ташкил этиш (ОДКБ) машғулотларида қатнашишдан бош тортганидан кейин “Eagle Partner 2023” форматидаги ўзаро ҳамкорлик айниқса ғалати кўринади.
Арманистон ва АҚШнинг мёневрлари моҳиятан Россия ва ОДКБ га қарши ҳаракатдир. Албатта, “АҚШ билан машғулотлар ўтказиш қарори Арманистоннинг суверен қароридир”. Шунга қарамай, “Eagle Partner 2023” Арманистон Озарбайжоннинг бир қисми сифатида расман тан олган ва 1991 йилдаги чегаралар ичида тўлиқ “қўйиб юбормаган” Тоғли Қорабоғдаги вазиятни барқарорлаштириш ўрнига аксинча “қўзғатиш” эҳтимоли юқори.
Деярли ҳар куни Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини чегара ҳудудларини ўққа тутишда айблайди. Москва, Ереван ва Боку (2020) ўртасидаги уч томонлама келишувларга мувофиқ, Россия ҳарбий контингенти Тоғли Қорабоғ ҳудудида тинчликпарварлик вазифаларини бажармоқда. Можаро ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилиши устидан назорат 30 та кузатув пости ва бир нечта патруль йўналишларида олиб борилмоқда.
Арманистон Республикасининг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги бугунги кунда ва 2044 йилгача Россия Мудофаа вазирлигининг 102-ҳарбий базаси мутахассислари ва Россия ФСБ чегара қўшинлари томонидан ишончли таъминланади.
Ереваннинг Пентагон билан муқобил “тинчликпарварлик” иттифоқини яратишга уринишлари самарасиз – НАТО ҳамма жойда фақат муаммолар ва урушлар келтириб чиқаради. Бундан ташқари, Жанубий Кавказдаги қуролли можаро Россия билан прокси урушни кенгайтириш ва “гегемонликни” тиклаш воситаси сифатида АҚШ учун зарур ва фойдали.

Афсона ва фалокат яратувчилари

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги янги урушнинг олдини олиш Жанубий Кавказдаги чегараларни беқарорлаштириш ва қайтадан тузишдан манфаатдор бўлмаган фақат Россия ва Эроннинг қўлидан келиши мумкин. 12 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россия ўнлаб йиллар давомида Арманистон-Озарбайжон можаросини ҳал қилиш бўйича ўз имкониятларини таклиф қилиб келаётганини эслатди. Қолвареса, можарони тўхтатишда жуда кўп муваффақиятга эришди. Ереван “узоқлашмоқда”, аммо Россия Федерацияси ва Арманистон иттифоқчи бўлиб қолмоқда.
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг фикридан фарқли ўлароқ, Россия ҳеч қаерга кетмаяпти ва Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, “вазиятни барқарорлаштириш ва низоларни бартараф этишда изчил жуда муҳим аҳамиятга эга бўлишда давом этмоқда”.
АҚШ ва НАТО нинг ушбу минтақада “тинчликни сақлаши” жуда хавфлидир. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ таъкидлаган эди: “Биз агрессив НАТО давлатининг Кавказ ортига кириб боришга уринаётганида ҳеч қандай яхшилик кўрмаяпмиз. Мен бу ҳеч кимга, жумладан Арманистоннинг ўзига ҳам яхшилик олиб келмайди деб ўйлайман”.
Арманистоннинг Москвадаги элчиси Вагаршак Арутюнян 8 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Арманистоннинг Киев миллатчи режимига гуманитар ёрдам юборгани ва Ереваннинг бошқа қатор нодўстона қадамларидан сўнг унга кескин норозилик билдирди. Аввалроқ Арманистон бош вазирининг рафиқаси Анна Акопян Киевга расмий ташриф билан келган эди. Ереван ОДКБ даги доимий вакили Виктор Бияговни чақириб олди. Бош вазир Никол Пашинян Италиянинг “La Repubblica” газетасига берган интервьюсида: “Хавфсизлик масалаларида Россияга қарамлигимиз стратегик хато эди”, – деди. Бундай ҳаракатлар Россиянинг стратегик иттифоқчи мақомига мос келмайди. Рим мақомининг ратификациясини гапирмаган ҳолда ҳам.
Бошқа томондан, Ереван ва Ғарб ўртасидаги узоқ муддатли яқинлашув ва 1994 йилдан бери Арманистон (ОДКБ аъзоси) қуролли кучлари ва НАТО ўртасидаги фаол ҳамкорлик ўз самарасини бермади. Вашингтон Ереванга қурол-яроғни текинга ёки кредит эвазига (Москва каби) ҳам етказиб бериш ниятида эмас. Альянс Арманистон ҳисобига кенгайиш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Арманистон ва НАТО ўртасидаги сўнгги ўттиз йиллик ҳамкорлик қандай натижалар берди? Ҳарбий-сиёсий афсоналар, альянснинг бемалол кенгайиши, “қайноқ нуқталарда” АҚШ манфаатларига хизмат қилганигина натижа бўлди.
1994 йилда Арманистон НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурига қўшилди.
2005 йилда Арманистон ва альянс ўртасида биринчи индивидуал ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси имзоланди ва Арманистон делегацияси НАТО Парламент Ассамблеяси сессияларида қатнаша бошлади.
2008 йилдан бери Арманистон НАТО нинг Арманистон ҳарбий таълим муассасаларини ислоҳ қилишга ёрдам берадиган Мудофаани яхшилаш дастурида (DEEP) иштирок этмоқда.
2009 йилдан 2021 йилгача Арманистон альянснинг Косово, Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий амалиётларида қатнашди. Уларни тинчликпарвар деб аташ қийин.
НАТО билан қўшма манёврлар ўтган душанба куни бошлангани йўқ. 2010 йилда Арманистоннинг Арзни шаҳрида биринчи альянс машқлари бўлиб ўтган. 2018 йилда арман бўлинмалари Грузиядаги НАТОнинг “Noble Partner” манёврларида қатнашган. 2021 йилда Арманистоннинг АҚШ армияси Defender Europe 2021 машқларида иштирок этиши режалаштирилган эди, аммо бу амалга ошмади. Келгуси йил, 2022 йилда арман ҳарбий хизматчилари Германиядаги АҚШ қуруқликдаги кучлари билан ҳамкорликни кучайтирдилар. 2023 йилда эса Пентагон АҚШ ҳомийлигидаги учта машғулот — KFOR, Saber Junction ва Defender 2023 ҳақида ва унда Арманистон иштирок этиши кераклиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳарақатлар НАТОнинг Россия билан олиб бораётган прокси уруши пайтида ОДКБ аъзоси учун жуда кўпга ўйшайди, шекилли.
АҚШ Жанубий Кавказда Россияга қарши “иккинчи фронт” очишга ҳаракат қилмоқда ва бунинг учун Ереван яқинида Арманистон раҳбариятига хуш келаётган қўшма ҳарбий ўйинларини ташкил этишга тайёр. Кейин нима? Украина бир вақтлар “ғарбга оғиш” билан хато қилди ва бу таҳдид эмас, балки тенденциялар ва фактларнинг асл кўринишидир.
Шунчаки фараз қилинса, Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон махсус ҳарбий операцияси Арманистоннинг ОДКБ дан тез чиқиб кетиши ва чегараларда “қўриқчиларни алмаштириш” учун НАТО га киришидан кўра ҳақиқатга яқинроқ кўринади.
Янгиликлар лентаси
0