“Вазият ёмонлашади”. АҚШ Путиннинг Украинадаги ҳаракатидан хавотирга тушди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВидеообращение президента РФ В. Путина по случаю открытия Международного военно-технического форума "Армия-2023"
Видеообращение президента РФ В. Путина по случаю открытия Международного военно-технического форума Армия-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Oбуна бўлиш
Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Путин Украинадаги можарода “арқонни узун ташлаб қўйганини" тахмин қилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарода “арқонни узун ташлаб қўйган” ва Европадаги вазият ёмонлашишини кутмоқда, бу эса НАТОнинг қулашига олиб келади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор “Redacted” YouTube-каналига берган интервьюсида маълум қилди.
“Президент Путин кутишга қарор қилди. Менимча, у ҳақиқатан ҳам Европадаги вазият шунчалик ёмонлашиб, НАТО парчаланиб кетишига ишонади. Европаликлар шунчаки: “Биз сизнинг буйруқларингизни қўлимиздан келганича бажардик, Вашингтон, сиз эса бизни дўзахга олиб борадиган йўлга олиб келдингиз” дейди. Германия аллақачон деиндустриализация бошланган”, – деди у.
Экспертнинг сўзларига кўра, Россия раҳбарияти Украина Қуролли кучларига қарши курашга ўзининг барча кучлари ва захираларини дарҳол ишлатиб қўймайди.
Шунингдек, у Россия қўшинлари можарога барҳам берадиган ҳужумни бошлашни хоҳлаётганини ва бунга тайёр эканлигини таъкидлади.
Тўртинчи ойдирки украиналик ҳарбийлар Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО томонидан ўқитилган ва Ғарб ҳарбий техникаси билан қуролланган жанговар бригадалари ёрдамида олға силжишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ улар фронтнинг бирон бир ҳудудида муваффақиятга эриша олмадилар.
АҚШ ҳамда Европа ОАВлари ва ҳарбий экспертлар ҳам Киев режимининг ёзги кампанияси муваффақиятсиз якунланганини ёзмоқда. Шу билан бирга, улар Россиянинг миналанган майдонлари ва қатламли мудофаасининг самарадорлигини қайд этишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0