23 та туманда қудуқ бурғулаш тақиқланди — тафсилотлар
20:57 14.09.2023 (янгиланди: 11:07 15.09.2023)
© Академия наук РУзВ Хиве во время ремонта наткнулись на древний колодец
© Академия наук РУз
Oбуна бўлиш
Меъёридан кўп миқдорда сув олиш, ер ости сувларининг пасайиб кетишига олиб келади ва натижада ичимлик сув иншоотларига сув етмай қолиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ер ости сувлари сатҳи ва захиралари камайиб кетаётган 23 та туманда қудуқлар бурғулаш тақиқланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Жумладан: Нурота, Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ, Фориш, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов, Чироқчи, Кўкдала, Косон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Бешариқ, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан туманларида қудуқлар бурғулашга мораторий жорий этилди, - дейилади хабарда.
Мутахассислар хулосасига кўра, тасдиқланган миқдордан ортиқча сув олиш сув сатҳининг пасайиб кетишига ва бу захираларнинг бир неча йил ичида тугашига олиб келиши мумкин. Натижада ичимлик сув манбаси бўлган қудуқлар қурийди ва катта маблағлар ҳисобига қурилган ичимлик сув иншоотлари сув бермай қўяди.
Ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғулаш тизимини такомиллаштириш, ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича назоратни кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, ер ости сувларнинг камайиши ҳамда ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Болаларни ёшликдан сувни тежашга ўргатиш мақсадида 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ўзбек тилида ("Томчивой") ва рус тилда ("Капелька") журнали тайёрланиб, чоп этилди. Умумтаълим мактабларида очиқ дарслар, жумладан, “Water time” дастури ташкил этилди. Бугунги кунга қадар мазкур дастурнинг 4 та сони тасвирга олиниб оммага эълон қилинди.
Маълумот учун: Ўзбекистон дунёдаги энг қурғоқчил мамлакатлардан биридир. Ҳудуднинг катта қисми чўл зонасида жойлашган, мамлакатдаги дарё ва кўллар йирик халқаро сув омборлари билан боғланган бўлиб, улардан бошқа мамлакатлар ҳам фойдаланади.️ Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уни асраб-авайлаш муҳим заруратдир. Акс ҳолда келажак авлод бу муҳим ресурсдан маҳрум бўлиши мумкин.