https://sputniknews.uz/20230913/toshkentda-turk-xiyobonini-tashkil-qilish-masalasi-muhokama-qilindi-38871832.html
Тошкентда турк хиёбонини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди
Тошкентда турк хиёбонини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тарафлар Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш, пойтахтда турк хиёбонини ташкил қилиш каби масалаларни муҳокама этдилар.
2023-09-13T16:43+0500
2023-09-13T16:43+0500
2023-09-13T16:43+0500
жамият
ўзбекистон
туркия
тошкент
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38871971_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_c0caa4e7b584be8288a352ef46f3cda2.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бугун, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги сайтида маълум қилинди.Олган Бекар қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини, бу давлатлар раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлади.Шу билан бирга, тарафлар Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш, пойтахтда турк хиёбонини ташкил қилиш каби масалаларни муҳокама этдилар.Умурзоқов ушбу масалаларнинг ечимида имкон қадар кўмак беришга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида, Олган Бекар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солишга ваъда берди.
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38871971_13:0:1218:904_1920x0_80_0_0_c33e88b0d62096841cc4ab92da4839ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент турк хиёбони
Тошкентда турк хиёбонини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди
Тарафлар Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш, пойтахтда турк хиёбонини ташкил қилиш каби масалаларни муҳокама этдилар.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бугун, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги сайтида
маълум қилинди. Умурзоқов икки мамлакат ўртасидаги самарали сиёсий ва бизнес-алоқаларнинг қамрови кенглигини таъкидлади. Меҳмонга Янги Тошкент тумани, эркин иқтисодий зоналарда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб, Олган Бекар кўмагида турк компаниялари Тошкент ривожига улкан ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Олган Бекар қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини, бу давлатлар раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, тарафлар Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш, пойтахтда турк хиёбонини ташкил қилиш каби масалаларни муҳокама этдилар.
Умурзоқов ушбу масалаларнинг ечимида имкон қадар кўмак беришга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида, Олган Бекар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солишга ваъда берди.