Ўзбекистонда оналар ва болалар саломатлиги маркази ташкил этилади — президент қарори

© unsplash / Hu ChenЧақалоқ қўли
Чақалоқ қўли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2023
Oбуна бўлиш
"Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Жорий йил октябрдан оналар ва болалар саломатлиги маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 октябрдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади. У Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ва Республика "Она ва бола скрининг" маркази негизида фаолият юритади.
Ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда "Она ва бола скрининг" марказлари негизида Марказнинг 14 та ҳудудий филиалларини ташкил этиш режалаштирилган.
Марказнинг Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиаллари хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтиради;
никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлардан ўтказади;
ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди;
соғлом оилани режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади.
Ҳужжат билан Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури, Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0