https://sputniknews.uz/20230913/ozbekiston-tojikiston-parlamentlari-hamkorlik-bitim-38900309.html
Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари юқори палаталари ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари юқори палаталари ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Душанбеда Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси Рустам Эмомали билан учрашди. Учрашув якунида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
2023-09-13T18:41+0500
2023-09-13T18:41+0500
2023-09-13T18:41+0500
сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева
тожикистон
рустам эмомали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38897093_252:164:1013:592_1920x0_80_0_0_39ca856794f8be86a1c4873dc8648daa.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Душанбеда Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси Рустам Эмомали билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.Нарбаева бошчилигидаги делегация “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш шароитида гендер тенгликка эришиш” мавзусида ўтказиладиган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбеда бўлиб турибди.Таъкидланишича, суҳбатда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар, айниқса, парламентлараро мулоқотни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.Хусусан, икки мамлакат парламент юқори палаталари ўртасида тузилган дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.Мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражаси эътироф этилди. Қўшма маданий тадбирлар, жумладан зиёлиларнинг икки томонлама форумларини, санъат усталарининг қўшма концерт ва гастролларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.Шунингдек, “зиёрат туризми”ни ривожлантириш бўйича самарали чоралар кўришга келишиб олинди.Учрашув якунида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Унда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувлар ижроси юзасидан қўшма парламент мониторингини амалга ошириш, халқаро парламент тузилмалари доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш масалалари акс этди.Шунингдек, олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш устидан биргаликда мониторинг олиб бориш механизмини такомиллаштириш, парламент фаолияти соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, чегарадош вилоятлар ва туманлар депутатлари ўртасида муносабатларни йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38897093_357:177:891:577_1920x0_80_0_0_c9225bb0881496c85e1050bdf17c4cdf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тожикистон парламентлар ҳамкорлик сенат раиси танзила нарбаева тожикистон мажлиси милли мажлиси оли раиси рустам эмомали
ўзбекистон тожикистон парламентлар ҳамкорлик сенат раиси танзила нарбаева тожикистон мажлиси милли мажлиси оли раиси рустам эмомали
Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари юқори палаталари ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Сенат раиси Тожикистон Мажлиси Оли Мажлиси милли раиси Рустам Эмомали билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Душанбеда Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси Рустам Эмомали билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати
хабар берди. Нарбаева бошчилигидаги делегация “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш шароитида гендер тенгликка эришиш” мавзусида ўтказиладиган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбеда бўлиб турибди.
Таъкидланишича, суҳбатда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар, айниқса, парламентлараро мулоқотни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, икки мамлакат парламент юқори палаталари ўртасида тузилган дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражаси эътироф этилди. Қўшма маданий тадбирлар, жумладан зиёлиларнинг икки томонлама форумларини, санъат усталарининг қўшма концерт ва гастролларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, “зиёрат туризми”ни ривожлантириш бўйича самарали чоралар кўришга келишиб олинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Унда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувлар ижроси юзасидан қўшма парламент мониторингини амалга ошириш, халқаро парламент тузилмалари доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш масалалари акс этди.
Шунингдек, олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш устидан биргаликда мониторинг олиб бориш механизмини такомиллаштириш, парламент фаолияти соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, чегарадош вилоятлар ва туманлар депутатлари ўртасида муносабатларни йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.