Ўзбекистон қўл жанги бўйича Бутунжаҳон спорт ўйинларида биринчи бўлди

Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медални (7 та олтин, 1 та кумуш) қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. 5−10 сентябрь кунлари Италияда ўтган Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Бу ҳақда Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақада қўл жанги спорт тури бўйича ўнта вазн тоифасидан олтитасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари олтин медални қўлга киритди.
Олтин медалларни қўлга киритган аёл спортчилар:
55 кг вазнда Гулжаҳон Норматова (МГ);
65 кг вазнда Нилуфар Полвонова (Самарқанд);
+70 кг вазнда Ўғилой Жуманова (ИИВ).
Олтин медални қўлга киритган эркак спортчилар:
65 кг вазнда Ҳусниддин Сатторов (МГ);
75 кг вазнда Далер Юлдошев (МВ);
80 кг вазнда Жасур Солижонов (ИИВ).
Шунингдек, ярим контакт (semikontact) йўналишида Содиржон Маҳмудов олтин медаль, Нурилло Иброҳимов эса кумуш медаль соҳибига айланди.
1/4

Ғолибларни Тошкентда қарши олиш

2/4

Ғолибларни Тошкентда қарши олиш

3/4

Ғолибларни Тошкентда қарши олиш

4/4

Ғолибларни Тошкентда қарши олиш

Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси икки йилда бир марта ўтказилади. Нуфузи жиҳатидан Олимпиада ўйинларидан кейинги ўринда туради.
Бу йилги ўйинлар давомида 60 дан ортиқ давлатдан бўлган 6000 га яқин спортчилар иштирок этган. Улар жами 30 та спорт тури бўйича беллашишган.
Янгиликлар лентаси
0