Бугун пойтахтнинг 4 туманида газ қисман ўчирилади — манзиллар

© unsplash/Mykola MakhlaiГазовая плита.
Газовая плита. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2023
Oбуна бўлиш
Юнусобод, Яшнобод,Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бугун, 13 сентябрь куни, Тошкентнинг Юнусобод, Яшнобод, Сергели туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Юнусобод, Яшнобод,Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан бу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Юнусобод туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
Гунафша, Далазор, Минор кўчаларида;
Улгуржи истеъмолчилар - 1 та.
Яшнобод туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
Бирлашган маҳалласининг Бирлашган кўчасида.
Сергели туманида соат 11:00 дан 16:00 гача:
Қутбарака маҳалласининг Навниҳол кўчасида;
Учувчилар маҳалласининг Авиасозлар шаҳарчаси;
Нурҳаёт маҳалласининг Сергели-3 мавзесида;
Саховат маҳалласининг Сергели-4 мавзесида;
Улгуржи истеъмолчилар - 27 та.
Учтепа туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
Улгуржи ва хусусий истеъмолчилар - Х.Т “Раҳимов”, “Мубина керамик”, “Sulton Trade” МЧЖ.
Янгиликлар лентаси
0