Арнолд Ган яратган мозаика панносининг жойлашувини танлаш имконияти яратилди

© Фонд развития культуры и искусства Арнолд Ган яратган мозаика панноси демонтаж қилинди.
Арнолд Ган яратган мозаика панноси демонтаж қилинди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассислар Арнолд Ган яратган мозаика панносини кўчириш ва сақлаш учун мақбул бўлган жой ечими устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тошкент аҳолисига Арнолд Ган яратган мозаика панносининг келажакдаги жойлашувини танлаш имконияти берилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Жамғарма ҳамда Маданий мерос агентлиги мутахассислари томонидан Арнолд Ган яратган мозаика панноси демонтаж қилинди. Ҳозирда мозаикани кўчириш ва сақлаш учун мақбул бўлган жой ечими устида ишламоқда.
“Шаҳримиз аҳолиси паннонинг келажакдаги жойлашувини ўзлари танлашлари мумкин”, - дейилади хабарда.
Очиқ танлов режаси:
Аҳоли паннонинг келажакдаги жойлашувини аниқлаш бўйича таклифлар қабул қилинади. Таклифни жамғарманинг телеграм рақамига +998 91 001 08 86 юбориш мумкин;
Мутахассислар паннони жойлаштиришнинг энг мақбул вариантларини жамғарманинг https://t.me/acdfuz расмий телеграм каналида овозга қўядилар.
Очиқ танловда қуйидаги шаклдаги таклифлар қабул қилинади:
Тошкент шаҳри, кўча номи, уй рақами. Мўлжал: Жойлашув фотосурати. Мисол: Тошкент, Тарас Шевченко, 1. Ориентир: Реал билим юртининг собиқ биноси. Фотосурат.
Қўшимча афзаллик: мозаиканинг жойлашуви бўйича дизайн лойиҳаси таклифи.
Мозаиканинг реставрация ишлари якунлангач, у аҳоли энг кўп овоз берган манзилга жойлаштирилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Арнольд Ган 1928 йилда туғилган. Ган монументал объектларни яратиш устида кўп ишлаган. Паннолар, расмлар, мозаикалар ва релефлар учун эскизлар яратган. Тошкентнинг биринчи бош рассоми бўлган. "Космонавтлар" метро бекатидаги медальонлар, Алишер Навоий санъат саройининг фойесидаги расм, Туркистон концерт залининг фоесидаги “Семурғ қуш” тасвири муаллифи ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0