Анқара ва Москва миллий валюталарга ўтиш масаласини муҳокама қилмоқда

© Foto : © Depositphotos.com / yskandagТурецкие лиры. Архивное фото
Турецкие лиры. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2023
Oбуна бўлиш
Анқара ва Москва миллий валюталарга ўтиш йўналишларини кенгайтиришни фаол муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Туркия ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш йўналишларини кенгайтириш бўйича фаол мунозараларни бошлади. Бу ҳақда РИА Новостига Туркия етакчиси маъмуриятидаги манба маълум қилди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, миллий валюталарга ўтиш жараёни осон кечмайди, лекин томонларнинг сиёсий иродаси ва аниқ вазифалар бор.
“Биз ҳозир россиялик ҳамкорларимиз билан миллий валюталарга ўтишимиз мумкин бўлган соҳаларни фаол муҳокама қилмоқдамиз. Биласизки, бу жараён энергетика соҳасида, газ харид қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлигимиздан бошланган. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда ва бу борадаги ишлар самарасини кўрсатган раҳбарларимизнинг кўрсатмаларини шунга яраша бажармоқдамиз”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Россия президенти Владимир Путин сентябрь ойи бошида туркиялик ҳамкасби Таййип Эрдоған билан музокаралардан сўнг Россия ва Туркия ўртасида тўловларда миллий валюталардан фойдаланиш тенденцияси кузатилаётгани, доллар ва евродаги тўловлар улуши камайиб бораётганини маълум қилди. Ўз навбатида Эрдоған икки томонлама ҳамкорликда миллий валюталарга ўтиш муҳимлигини таъкидлади.
Турк бизнеси Россиянинг электрон тижорат компаниялари орқали рубль тўловларини амалга оширувчи савдо операцияларини оширмоқда. Aydınlık газетасига кўра, шу йилнинг етти ойи давомида 428,8 миллион долларлик экспорт рублда тўланган.
Янгиликлар лентаси
0