Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

© Sputnik/Abdubakir YunusovНачало нового учебного года в школах Узбекистана
Начало нового учебного года в школах Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Oбуна бўлиш
Шунингдек, 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчилар тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимлар илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юборилади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонда мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади;
вирусли гепатитнинг “С” тури билан касалланган беморларни ҳамда гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.
2023 йил 1 октябрдан оғир ҳаётий вазиятга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши”ни юритиш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 январдан:
Тошкент шаҳрининг тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва дори воситалари рўйхатини амалиётга киритишни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади;
ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари “ваучер” тизими асосида ташкил этилади;
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Қарор билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.
Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш;
5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш;
Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш.
Янгиликлар лентаси
0