Бахтиёр Саидов Пан Ги Мун билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов встретился Президентом Ассамблеи Глобального института зеленого роста
Бахтиёр Саидов встретился Президентом Ассамблеи Глобального института зеленого роста  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидовнинг Пан Ги Мун билан учрашувида қўшма дастурлар муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Яшил ўсиш глобал институти Кенгаши раиси, Ассамблея президенти Пан Ги Мун билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Мулоқотда қўшма дастурлар, жумладан, “GGGIнинг Ўзбекистон бўйича 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган режалаштириш стратегияси” ва “2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси” доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов встретился Президентом Ассамблеи Глобального института зеленого роста
Бахтиёр Саидов встретился Президентом Ассамблеи Глобального института зеленого роста  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Бахтиёр Саидов встретился Президентом Ассамблеи Глобального института зеленого роста

“Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, яшил иш ўринлари яратиш, барқарор хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кўпайтириш, энергия самарадорлигини ошириш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа йўналишларга қаратилган амалдаги ҳамда муваффақиятли лойиҳалар натижаларини кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Глобал Яшил ривожланиш институтининг (GGGI) Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2022 йилда очилган. Унинг республикадаги ваколатхонаси институтнинг МДҲ давлатлари, хусусан, Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси ҳисобланади.
Ташкилот 2012 йил 20 июнда Бразилияда Барқарор ривожланиш бўйича БМТ конференцияси доирасида ташкил этилган. Унинг мақсади яшил иқтисодиётни ривожлантириш орқали мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ўсишига ёрдам беришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0