Москва шаҳри мэри сайловида Собянин етакчилик қилмоқда

© Личный сайт С. СобянинаМэр Москвы С.С. Собянин.
Мэр Москвы С.С. Собянин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг аксарият ҳудудларида сайловлар 8-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Россия Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, участка сайлов комиссиялари баённомаларининг 95 фоиздан ортиғини кўриб чиқилди ва Собянин Москва мэри сайловида 76,38 фоиз овоз олди.
“Собянин Сергей Семёнович, овозлар сони - 2 473 120, 76,38 фоиз”, - дейилади сайлов комиссияси маълумотларида.
Кейинги ўринларда Москва шаҳар думаси депутати Леонид Зюганов – 8,12 фоиз ва Давлат думаси вице-спикери Борис Чернишов – 5,63 фоиз. Уларни мос равишда 263 029 ва 182 339 сайловчи қўллаб-қувватлаган.
Шунингдек, “Янги одамлар” (“Новые люди”) партиясидан Давлат думаси вице-спикери Владислав Даванков 173 085 та овоз, 5,35 фоиз овоз олди. Давлат думасидаги “Адолатли Россия – Патриотлар – Ҳақиқат учун” (“Справедливая России — Патриоты — За правду”) фракцияси раиси биринчи ўринбосари Дмитрий Гусев 127 536 нафар овоз олди, бу 3,94 фоизни ташкил этади.
Собяниннинг ўзи таъкидлаганидек, бу йил москваликлар шаҳар раҳбари сайловида кучли фаоллик кўрсатди. У сайловчиларга ҳамда штаб аъзолари, фаоллар ва ишончли вакилларга миннатдорчилик билдирди ва бошқараётган шаҳарни “бундан ҳам яхшироқ, гўзалроқ ва бутун жаҳонда энг илғор” бўлиши учун бор кучини сарфлашга ваъда берди.
Москва шаҳар сайлов комиссиясининг хабар беришича, жами 3,2 миллиондан ортиқ пойтахт аҳолиси овоз беришда қатнашган, бу сайловчиларнинг тахминан 50 фоизини ташкил қилади.
Россиянинг аксарият ҳудудларида сайловлар 8-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Москвада Троицк ва Новая Москва маъмурий округларининг (ТиНАО) 13 та муниципалитетида мэр ва депутатлар сайланди.
Янгиликлар лентаси
0