Қозоғистондаги турнирда Ўзбекистон боксчилари 13 та медаль қўлга киритди

© Федерация бокса УзбекистанаҚозоғистондаги халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар 13 та медаль қўлга киритди
Қозоғистондаги халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар 13 та медаль қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон вакиллари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида бокс бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 13 та медаль қўлга киритди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Халқаро турнир Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт арбоби Аманбек Досмаилов хотирасига бағишлаб ўтказилди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон вакиллари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди. Беллашувларда қатнашган барча ўзбекистонлик боксчилар медаль билан қайтадиган бўлишди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида совриндор бўлган боксчилар:
Олтин:
-57 кг: Илҳомжон Эргашев;
-71 кг: Мирзакамрон Юнусов;
-86 кг: Темурбек Абдуваҳобов.
Кумуш:
-51 кг: Собиржон Тастанов;
-60 кг: Мироншоҳ Норқосимов;
-67 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов;
-80 кг: Аббос Абдураҳимов;
-75 кг: Жафарбек Шаҳбозов.
Бронза:
-48 кг: Шакарбой Жўраев;
-51 кг: Муҳаммадғиёс Собутханов;
-57 кг: Нодирбек Аллаберганов;
-75 кг: Шамсиддин Турсунов;
+92 кг: Асилбек Эшмуротов.
Янгиликлар лентаси
0