Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади — сана

© Sputnik / Н. КлючневИнститут ядерной физики Академии наук Узбекской ССР. Архивное фото
Институт ядерной физики Академии наук Узбекской ССР. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Oбуна бўлиш
Фанлар академиясининг юбилей тадбирлари 2023 йил 12–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Фанлар академиясининг юбилей тадбирлари 2023 йил 12–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Шунга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
“Илм-фан – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида халқаро конференция;
Инновацион ишланмалар кўргазмаси;
Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) танлов;
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи” экспозицияси.
Янгиликлар лентаси
0