https://sputniknews.uz/20230911/gaz-zapravka-narxlar-cheklash-38764401.html
“Газ заправка”ларда нархларни чеклаш режалаштирилмоқда
“Газ заправка”ларда нархларни чеклаш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
збекистондаги газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газ учун максимал нарх белгилаш режалаштирилмоқда. Табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилади.
2023-09-11T12:36+0500
2023-09-11T12:36+0500
2023-09-11T12:36+0500
иқтисод
газ
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/11/26261870_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b6d5d0fe9559d7f68a58b7bf94fa384c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газ учун максимал нарх белгилаш режалаштирилмоқда. Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.Қарор билан жойлардаги "газ заправка"ларда нархлар кескин кўтарилиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши режалаштирилмоқда.Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва "Ўзнефтгаз" инспекциясига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлигини қатъий назорат қилиш вазифасини юклаш кўзда тутилмоқда.Улар ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини янада кучайтиришлари керак бўлади.“Табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрсин”, - дейилган қарорда.Онлайн режимда маълумотлар узатмаётган, чакана сотишда чекланган нархнинг асоссиз оширилишига, ноқонуний уланишга, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож ва ноқонуний истеъмол қилинишига йўл қўйган "заправка"ларга эса табиий газ етказиб бериш тўхтатилиши кўзда тутилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/11/26261870_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_52f4cbf555f5ccf4455d86e50bed28cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
газ нарх чеклов ўзбекистон қарор максимал нарх
газ нарх чеклов ўзбекистон қарор максимал нарх
“Газ заправка”ларда нархларни чеклаш режалаштирилмоқда
Келгуси олти ойда газ тўлдириш шохобчаларида табиий газнинг максимал чакана нархи 1 кубометр учун 3250 сўмдан ошмаслиги учун чора кўрилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газ учун максимал нарх белгилаш режалаштирилмоқда. Ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига
қўйилган. Қарор билан жойлардаги "газ заправка"ларда нархлар кескин кўтарилиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилиши режалаштирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва "Ўзнефтгаз" инспекциясига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлигини қатъий назорат қилиш вазифасини юклаш кўзда тутилмоқда.
Улар ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини янада кучайтиришлари керак бўлади.
“Табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрсин”, - дейилган қарорда.
Онлайн режимда маълумотлар узатмаётган, чакана сотишда чекланган нархнинг асоссиз оширилишига, ноқонуний уланишга, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож ва ноқонуний истеъмол қилинишига йўл қўйган "заправка"ларга эса табиий газ етказиб бериш тўхтатилиши кўзда тутилган.