БААда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга кўмак кўрсатилди

© пресс-служба Государственного таможенного комитета УзбекистанаТашкентский аэропорт.Архивное фото
Ташкентский аэропорт.Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2023
Oбуна бўлиш
М.У. ва Д.К Бош консулликка қилган мурожаатларида иш берувчи томонидан доимий равишда тазйиқ ўтказилаётганини баён этган.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Бирлашган Араб Амирликларида қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик М.У. ва Д.К.ни ватанга қайтишида амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
М.У. ва Д.К Бош консулликка қилган мурожаатларида БААга ёлғон ваъдаларга ишониб келиб қолганларини ва иш берувчи томонидан доимий равишда тазйиқ ўтказилаётганини баён этган.
Жумладан, ўзини иш берувчи деб атаган шахс уларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган ва турли баҳоналарни рўкач қилиб қайтариб бермаган.
Ўзбекистон дипломатлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида М.У. ва Д.К.нинг паспортлари қайтариб олинди. Фаол ватандошлар кўмагида уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун бепул авиачипта олиб берилди.
Улар “UzbekistanAirways” компаниясининг Дубай-Тошкент ҳаво қатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0