Хитой Ўзбекистонга айрим лойиҳалар учун грантлар ажратмоқчи — маблағ нималарга сарфланади?

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиХитой Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратади.
Хитой Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратади. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Хитой Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Хитой Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Вазир ўринбосари Сарвар Хамидов ва Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси делегацияси раҳбари Халқаро тараққиёт ҳамкорлик агентлиги раиси ўринбосари Ден Боцин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Хитой ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан лойиҳаларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.Йиғилиш якунида грант лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Меморандумни имзоланди.
“Хитой томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди”, - дейилади хабарда.
Ҳужжатда қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва институционал ривожланиш каби соҳаларда умумий қиймати 190 миллион доллардан ортиқ бўлган 14 та лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0