Россия ва Хитой ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг миллий валютадаги улуши доллардан ошиб кетди

© © Fotolia / Comugnero SilvanaРубль и Юань. Архивное фото
Рубль и Юань. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Россия-Хитой тўловларида миллий валюталарнинг улуши жуда тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги тўловларнинг 80% дан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича биринчи департаменти директори Георгий Зиновев РИА Новостига маълум қилди.
Қайд этилишича, Россия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг долларсизланиши аллақачон амалга оширилган.
Россия-Хитой тўловларида миллий валюталарнинг улуши жуда тез суръатлар билан ўсиб бормоқда: агар 2022 йил бошида бу тахминан 25% бўлган бўлса, ҳозирда у 80% дан ошди.
“Москва биржасида рубль/юань жуфтлигидаги савдолар узоқ вақт давомида АҚШ долларидаги савдо ҳажмидан ошиб кетди”, - деди Зиновев.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой иқтисодий операторлари “ғарб давлатларининг “токсик” валюталаридан оммавий равишда узоқлашиб, ишончлироқ ва энг муҳими, хавфсиз тўлов воситаси сифатида рубл ва юанга устунлик бермоқда”.
Халқаро сиёсий ва иқтисодий беқарорлик молия институтлари фаолиятига таъсир кўрсатаётган бўлса-да, Россия ва Хитой ҳукуматлари иши натижасида ишлаб чиқилган воситалар “барча керакли операцияларни имкон қадар осонлаштириш” имконини беради, дея хулоса қилди дипломат.
Янгиликлар лентаси
0