G20 давлатларининг ярми Украинадаги воқеаларни "ғарбча" талқин қилишдан бош тортди

© Sputnik / Рамиль СитдиковНью-Деҳлида очилган G20 саммити
Нью-Деҳлида очилган G20 саммити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
G20 саммитида Украина воқеаси бўйича жуда оғир музокаралар бўлди ва биринчи навбатда БРИКС мамлакатлари ва бошқа шерикларнинг жамоавий позицияси иш берди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. G20 давлатларининг ярми Украинадаги воқеаларни Ғарб манфаатларидан келиб чиқиб талқин қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Россиянинг G20 вакили шерпа Светлана Лукаш маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
G20 декларацияси гуруҳнинг Украина бўйича мувозанатли позициясини ва бутун дунё бўйлаб можароларни ҳал қилиш ниятини акс эттиради.
“Украина воқеаси бўйича айтишим мумкинки, жуда оғир музокаралар бўлди ва биринчи навбатда БРИКС мамлакатлари ва бошқа шерикларнинг жамоавий позицияси иш берди”, - деди Лукаш журналистларга.
Лукашнинг сўзларига кўра, G20 давлатларининг ярми Украинадаги воқеаларни Ғарб манфаатларидан келиб чиқиб талқин қилишдан бош тортган.
"Украина можароси озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашувига сабаб бўлаётгани ҳақида йил давомида эшитган нарсамиз энди мувозанатли шаклда акс этмоқда", - дея қўшимча қилди Лукаш.
У шунингдек, декларация "консенсус тили"га эришганини таъкидлади.
"Биз барчамиз G20 аъзолари сифатида бутун дунё бўйлаб тинчлик, хавфсизлик ва низоларни ҳал қилиш манфаатлари йўлида ягона тарзда ҳаракат қилишга келишиб олдик", - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон 2022 йил 1 декабрдан бошлаб G20га раислик қилмоқда.Гуруҳ етакчилари саммити 9-10 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтади. G20 давлатлари ва яна тўққизта давлат – Бангладеш, Миср, Испания, Маврикий, Нигерия, Нидерландия, БАА, Уммон ва Сингапур раҳбарлари иштирок этишга таклиф этилган.
Янгиликлар лентаси
0