https://sputniknews.uz/20230908/shht-safi-38711604.html
ШҲТ сафи келаси йили яна кенгайиши мумкин
ШҲТ сафи келаси йили яна кенгайиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. 4 июль куни Эрон ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлди ва бу билан аъзолар сони 9 тага етди. Бунгача ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон кирарди.Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон.ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
2023-09-08T17:40+0500
2023-09-08T17:40+0500
2023-09-08T17:40+0500
дунёда
дунё янгиликлари
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
беларусь
мўғулистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36531686_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_94b4f18dba05950c7223f05d45f7258d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) сафи 2024 йилда яна кенгайиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев Остонада бўлиб ўтган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) кенгаши йиғилишида маълум қилди.Сейсембаевнинг сўзларига кўра, ШҲТ аъзолари сони доимий равишда кўпайиб бормоқда. Бу ташкилотнинг халқаро нуфузи ортиб бораётганидан дарак беради.“Бугун ШҲТ оиласининг тўлақонли аъзоси сифатида Минтақавий аксилтеррор тузилма кенгаши ишида илк бор Эрон Ислом Республикаси вакили иштирок этмоқда”, - деди у.Сейсембаев 2024 йилда ташкилот сафи кенгайиши кутилаётганини таъкидлади.8 сентябрь куни Остонада Қоғозистон раислигида ШҲТ МАТТ кенгашининг қирқинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ШҲТга аъзо мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солувчи террорчи, экстремистик ташкилот ва гуруҳлар фаолиятига қарши биргаликда курашиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. 4 июль куни Эрон ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлди ва бу билан аъзолар сони 9 тага етди. Бунгача ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон кирарди.Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон.ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мамлакат 2022 йил 15 июль куни ШҲТга қўшилиш тўғрисида ариза берганди.
https://sputniknews.uz/20230630/belarus-shht-qoshilish-36448874.html
беларусь
мўғулистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36531686_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_ae7e6fe7dacef5cc7d31f085a2a26678.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти шҳт беларусь мўғулистон минтақавий аксилтеррор тузилмаси матт
шанхай ҳамкорлик ташкилоти шҳт беларусь мўғулистон минтақавий аксилтеррор тузилмаси матт
ШҲТ сафи келаси йили яна кенгайиши мумкин
Беларусь ва Мўғулистон 2024 йилда ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) сафи 2024 йилда яна кенгайиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев Остонада бўлиб ўтган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) кенгаши йиғилишида маълум қилди.
Сейсембаевнинг сўзларига кўра, ШҲТ аъзолари сони доимий равишда кўпайиб бормоқда. Бу ташкилотнинг халқаро нуфузи ортиб бораётганидан дарак беради.
“Бугун ШҲТ оиласининг тўлақонли аъзоси сифатида Минтақавий аксилтеррор тузилма кенгаши ишида илк бор Эрон Ислом Республикаси вакили иштирок этмоқда”, - деди у.
Сейсембаев 2024 йилда ташкилот сафи кенгайиши кутилаётганини таъкидлади.
“Келаси йили бизга ШҲТга кириш жараёнларини якунлаётган Беларусь Республикасидан бўлган тажрибали мутахассислар қўшилиши кутилмоқда. Мўғулистонда ҳам худди шундай иш олиб борилмоқда. Шу боис уч ёвуз - терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашишдаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга суръат бағишлаш учун кенгашда қатнашиш учун ШҲТда кузатувчиларнинг вакиллари таклиф этилган”, - дея хулоса қилди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари.
8 сентябрь куни Остонада Қоғозистон раислигида ШҲТ МАТТ кенгашининг қирқинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ШҲТга аъзо мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солувчи террорчи, экстремистик ташкилот ва гуруҳлар фаолиятига қарши биргаликда курашиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. 4 июль куни Эрон ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлди ва бу билан аъзолар сони 9 тага етди. Бунгача ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон кирарди.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон.
ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилинди. Мамлакат 2022 йил 15 июль куни ШҲТга қўшилиш тўғрисида
ариза берганди.