Президент раислигида саноатни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
21:26 08.09.2023 (янгиланди: 21:35 08.09.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент иштирокида саноатни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ҳудудларда саноатни ривожлантириш мақсадида қўшимча қувватларни аниқлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва корхоналар энергия таъминотини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда қуйидаги чоралар муҳокама қилинди:
Қўшимча қувватларни аниқлаш. Махсус ишчи гуруҳлар ёрдамида туманлдарда саноат соҳасидаги имконият ва қўшимча қувваталарни ўрганиш ва аниқлаш. Маслан, Тошлоқ туманида 23та корхона қувватларини тиклаш имконияти аниқланган.
Саноат кооперациясини ривожлантириш ёрдамида, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Масалан, ОКМК маҳаллий корхоналари билан ҳамкорликда полимер, қуйма эҳтиёт қисмлар, кимёвий реагент каби маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Ана шундай имкониятлар Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда ҳам бор.
Энергия таъминотини яхшилаш. Бош вазир раҳбарлигидаги комиссияга қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларнинг ойма-ой энергия балансини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан туриб, электр таъминотидан узиш мумкин эмаслиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Ундан ташқари Саноат жамғармасидан самарали фойдаланиш, зарар кўриб ишлаётган саноат корхоналарини соғломлаштириш, экспортчиларга транспорт жиҳатидан кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент иштирокида саноатни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
Президент иштирокида саноатни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мажлисда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг етти ойида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,7 фоизга ўсган. Бу кўрсаткич электр техникаси саноатида 46%, енгил автомобилларда 16%, қурилиш материаллари тармоғида 12%, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11% ташкил қилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент иштирокида саноатни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
Президент иштирокида саноатни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Саноат ривожланиши 10%дан ошган туманлар сони 25тани ташкил қилди. Улар орасида Бандихон +45 %, Китоб +19 %, Қизириқда +18 %, Кегейли +14% ва бошқалар бор.