Олимлар океан тубидан сирли тухум топишди

© Foto : NOAA Ocean ExplorationНайденный у побережья Аляски шар.
Найденный у побережья Аляски шар. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Аляска қирғоғида, эҳтимол, номаълум жонзотнинг тухуми топилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) олимлари Аляска қирғоқларида номаълум мавжудотнинг тухуми бўлиши мумкин бўлган шарни топишди. Бу ҳақда РИА Новости "Guardian" газетасига таяниб хабар берди.

“Марказидаги қизиқарли тешикка эга силлиқ объект масофадан бошқариладиган тадқиқот сув ости кемаси томонидан тахминан икки миль (3,2 километр. - таҳр.) чуқурликда топилди”, - дейилади хабарда.

Олимларнинг фикрича, топилган буюм терини эслатувчи тилларанг ва юпқа сиртга эга. Уларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, тешикнинг мавжудлиги йиртқичнинг кириб бориши ёки кимдир аллақачон тухумдан чиққанлигини кўрсатиши мумкин.
"Умид қиламанки, биз у ерга кирсак, бирор нарса чиқмайди <...> Бу худди қўрқинчли фильмнинг бошланишига ўхшайди”, - дейди олимлардан бири.
Нашрнинг ёзишича, тадқиқотчилар объектнинг келиб чиқишини аниқлаш учун тестлар ва ДНК таҳлилларини ўтказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0