Нефт ва газсиз. Россия пул ишлашнинг янги йўлини топди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишУральский электрохимический комбинат.
Уральский электрохимический комбинат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Россия сўнгги йил давомида табиий ва бойитилган уран экспортини кескин оширди. Бразилия ва Ҳиндистон Россиядан уран сотиб олишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Нефть ва газ экспорти чекланган бўлса ҳам, Россия пул ишлашнинг бошқа йўлини топди. Ўтган йилда Россия бойитилган уран экспортини кескин оширди. РИА Новости хабарига асосан.
Бразилия 24 йил ичида биринчи марта Россиядан 72 миллион долларга бойитилган ва хом ашё кўринишда уран сотиб олди. "Росатом" ушбу мамлакатдаги ягона атом электр станциясини ёқилғи билан таъминлайди.
Ҳиндистонга уран етказиб бериш қайта тикланди. АҚШ ҳам Россиядан уран импортни икки баравар оширди. Олти ой ичида Вашингтон Москвадан деярли 700 миллион долларлик уран сотиб олди.
Бундан ташқари, бир неча йиллардан бери "Росатом" дунёда тиббиёт учун изотопли маҳсулотларни етказиб берувчи йирик компаниялардан бири ҳисобланади.

Яхши унутилган эски иш

Жорий йилда Бразилия Россиядан 18,9 миллион долларлик (27 т.) бойитилган уран ва 52,7 миллион долларлик (27 т.) уран хом ашёси импорт қилди. Аввалги харидлар мос равишда 1999 ва 1998 йилларда бўлган.
2022 йилда эса, бразилияликлар уран хом ашёсини Буюк Британиядан $ 23,5 млн., Қозоғистондан $17,3 млн. ва Канададан $4,6 млн. сотиб олган эди. Шунингдек бойитилган уранни Бразилия ўтган йилда Буюк Британиядан ($13,7 млн.), Германиядан ($1,1 млн) ва Швециядан ($ 893 минг) ва АҚШдан ($5 минг)га сотиб олган эди. Бу йилдан эса деярли барча миқдор Россиядан харид қилинди, фақат Америкадан 2,2 минг долларлик кам бойитилган уран сотиб олинган.
Тўрт йиллик танаффусдан сўнг Ҳиндистонга 13,5 миллион долларлик 118 тонна хом ашё жўнатилди.
"Росатом" компанияси Куданкулам АЭСда энергия блоклари қурилишида иштирок этмоқда ва ишлаб чиқариш қувватларини биргаликда ошириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда", - дейди Россия иқтисодиёт университетининг иқтисод кафедраси доценти Александр Тимофеев.
Мутахассис буни геосиёсий вазиятнинг ўзгариши билан изоҳлайди. Унинг фикрича, авваллари газга эътибор қаратилаётган энергия танқис ҳудудлари муқобил йўл излашга мажбур.
Ҳатто Қўшма Штатларда ҳам, Россия билан савдо алоқаларини узиш истагига қарамай, олти ой ичида харидлар икки баравар кўпайди - маҳаллий бозорнинг 32 фоизи. Америка статистика хизмати маълумотларига кўра, бу 2005 йилдан бери максимал кўрсаткичдир. 416 тонна уран учун Москва 696,5 миллион доллар олди.

Технологик устунлик

Ғарб Россия атом саноатига қарши санкциялар қўлламаган ва яқин ҳамкорлик шу кунгача тўхтагани йўқ. Ва бу натижа хом ашё кўплиги туфайли эмас, балки технологик устунлик туфайлидир.
"Дунёда фақат бир неча давлатгина бойитиш технологиясига эга. Айримлар ушбу технологияни ривожлантиришни тўхтатган эди. Хусусан, Қўшма Штатлар. Улар 2027 йилгача ўзлари уран бойита олмайдилар. Шунинг учун АҚШ Россиядан бойитилган уран сотиб олишга мажбур", - деб тушунтиради Энергетикани ривожлантириш жамғармаси директори Сергей Пикин.

"Биз дунёдаги ядро реакторларининг деярли ярмини ёқилғи билан таъминлаймиз. АҚШ, Буюк Британия ёки Францияда бундай қувват йўқ", - дея қўшимча қилади мустақил саноат эксперти Леонид Хазанов.

Бундан ташқари, Россия атом электр станцияларини қуриш, ёқилғи ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича катта тажрибага эга. "Росатом" Ҳиндистондан ташқари Туркияда - "Аккую", Мисрда - "Эл-Дабаа", Венгрияда - "Пакш-2", Бангладешда - "Рооппур", Хитойда - "Тянван" ва "Сюйдапу" атом электр станциялари қуриш лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жами - 33 блок.
Бундан ташқари "Росатом" корпорацияси фойдаланилган ядро ёқилғисидан қайта фойдаланиш (яъни ёпиқ цикл) технологиясини ҳам ўзлаштирмоқда. Бунинг натижасида ишлатилган ёқилғидан қайта-қайта фойдаланиш мумкин бўлади ва инсоният минг йиллар давомида атом энергияси билан таъминланади. АЭСлар амалда мангу двигателга айланади. Бунинг натижасида энергия нархи тушади. "Белоярск" АЭСда қувват блокларининг ярми аллақачон қайта бойитилган уранда ишлайди - тез нейтронлар билан.
Бу иш билан Франция, АҚШ, Буюк Британия ва Япония ҳам шуғулланишга уриниб кўришди, лекин уддалай олишмади. У ердаги инновацион лойиҳалар ёпилди. Айни дамда фойдаланилган уранни қайта бойитиш соҳасида Фақат Россия муваффақиятга эришган. Яқин келажакда мумкин бўлган рақобатчилар орасида Хитой ҳам бор.

Келажак учун захира

Албатта, технологик устунликнинг ўзи мижозлар эшин олдида навбатга туришига кафолат бермайди. Мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистон ва Бразилия чегирмалар билан жалб қилган. Қандай бўлмасин, юқори сифат ва жозибадор нархлар Россияга ушбу бозорларда ўз ўрнини эгаллашга имкон беради, дейди Молия университетининг стратегик ва инновацион ривожланиш кафедраси доценти Михаил Хачатурян.
Ва бу ҳали бошланиши, дейди Хазанов. Нью-Деҳлининг атом энергетикаси соҳасидаги кенг кўламли режаларини Москвасиз амалга ошириш қийин.

Таъминотни диверсификация қилиш — навбатдаги эҳтимолий санкциялар таъсирини камайтиради, деб таъкидлайди Пикин. "Турли хил вариантлар билан ишлаш вақт талаб этади, ҳамма нарса ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш керак. Аввало, гап логистика ва конвертация қилиш қийин бўлган валюталарда, масалан, ҳинд рупиясида тўловлар ҳақида бормоқда", - дейди мутхассис.

Таҳлилчилар, шунингдек, Ғарбнинг атом энергияси савдосидан воз кечиши даргумон деб ҳисоблайди. Хуллас, ураннинг катта заҳираларига эга бўлган Нигердаги давлат тўнтариши туфайли Франция учун ёқилғи қимматлашади – бошқа вариантларни излашга тўғри келади. Ва 2026 йилдан кейин депозитларнинг тугаши туфайли глобал ишлаб чиқаришнинг пасайиши жуда реал бўлгани учун ишончли етказиб берувчилар тобора кўпроқ қадрланади. Чиқиндисиз реакторлар қуришга талаб ҳам ортади ва Россияда бу борада ҳали рақобатчилар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0