https://sputniknews.uz/20230908/aripov-respublika-shtabi-38714710.html
Арипов бошчилигида туну кун ишлайдиган республика штаби тузилади
Арипов бошчилигида туну кун ишлайдиган республика штаби тузилади
Sputnik Ўзбекистон
Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.
2023-09-08T18:56+0500
2023-09-08T18:56+0500
2023-09-08T19:19+0500
сиёсат
абдулла арипов
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37919242_0:293:3077:2024_1920x0_80_0_0_834526b71a759fef5f6e51d24a4a9dda.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида туну кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.Йиғилишда саноат тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан мутасадди идораларга қатор топшириқлар берилди.Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 232 та маҳаллий саноат корхонасида ишлаб чиқаришни ошириш, 210 та йирик саноат лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Саноат зоналари ва йирик лойиҳаларнинг инфратузилма билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш ва бу ишлар учун ажратилган 1,2 триллион сўмни тўлиқ ишлатиш вазифаси қўйилди.
https://sputniknews.uz/20230908/elektr-taminotidan-uzish-chek-38712867.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37919242_481:161:2518:1689_1920x0_80_0_0_eb54723e04dd8828e03afae0eeb5fb26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туну кун ишлайдиган республика штаби бош вазир ўзбекистон
туну кун ишлайдиган республика штаби бош вазир ўзбекистон
Арипов бошчилигида туну кун ишлайдиган республика штаби тузилади
18:56 08.09.2023 (янгиланди: 19:19 08.09.2023) Штаб корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида туну кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда саноат тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан мутасадди идораларга қатор топшириқлар берилди.
“Жумладан, бош вазир бошчилигида туну-кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Жойларда ҳам вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилади”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.
Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.
Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 232 та маҳаллий саноат корхонасида ишлаб чиқаришни ошириш, 210 та йирик саноат лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Саноат зоналари ва йирик лойиҳаларнинг инфратузилма билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш ва бу ишлар учун ажратилган 1,2 триллион сўмни тўлиқ ишлатиш вазифаси қўйилди.