https://sputniknews.uz/20230907/ukraina-evropaga-yangi-zarba-berdi-38671187.html
Украина Европага янги зарба берди
Украина Европага янги зарба берди
Sputnik Ўзбекистон
Украина товуқ гўштининг божсиз импорт қилиниши Европадаги фермерларни даромаддан маҳрум қилмоқда. 07.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-07T17:24+0500
2023-09-07T17:24+0500
2023-09-07T17:27+0500
европа иттифоқи
европа
еврокомиссия
бозор
паррандачилик
парранда
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/07/38671013_33:0:1237:677_1920x0_80_0_0_2b47ed3b59ecd85509b6c3389a5e8c74.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Франция паррандачилик фермерлари украиналик ишлаб чиқарувчиларнинг “ноҳақ рақобатидан” азият чекмоқда. Бу ҳақда “Anvol” товуқ гўшти етказиб берувчилар Халқаро профессионал уюшмаси раиси Жан-Мишель Шеффер, “Figaro” нашрига берган интервьюсида хабар берди.Материалда таъкидланганидек, июнь ойида Еврокомиссия Украина товуқ гўштининг божсиз импорт қилишининг муддатларини узайтирди, бу эса “бозорда етказиб беришнинг жадал ўсишига” сабаб бўлди. “Украина томонидан Европа Иттифоқи мамлакатларига товуқ гўшти экспорти икки баравар ва ҳатто уч баравар кўпайди. Биз ҳаммамиз (Европа Иттифоқи мамлакатларида – таҳр.) ҳам худди шундай вазиятни бошдан кечирмоқдамиз: украиналик товуқларнинг “бостириб кириши” бозорни беқарорлаштиради”, – шикоят қилди Шеффер.Унинг сўзларига кўра, Европада паррандачилик одатда оилавий бизнесдир, Украина корхоналари эса “бошқа тоифада”.Шеффер товуқ гўшти савдосидан тушаётган даромад Украина халқига эмас, балки Украинанинг йирик товуқ ишлаб чиқарувчи холдинги — МНР ҳамёнига тушмоқда. Фойда кимга тегаётганини билмасдан туриб, Украинани қўллаб-қувватлаш хато эканлигини айтди.“Ушбу бахтсиз можаронинг дастлабки кунларида бозоримизга ойига 10 000 тонна украина товуқлари олиб кирилди. Ҳозир эса куни 20 000 тонна кириб келмоқда. Бу ҳақиқатан ҳам ҳақиқий портлаш, шиддатли ўсиш. Ҳамма жойда ҳамкасбларимиз банкрот бўлиш ҳолатида: немислар, голландлар, поляклар. Биз ҳаммамиз бир вазиятдамиз, чунки биз Европа Иттифоқида ягона бозорни танладик ва унга украиналик ишлаб чиқарувчиларнинг келиши бутун Европа Иттифоқидаги аввалги мувозанат ҳолатини дарҳол бузди” – дейди уюшма вакили.Шеффернинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият Франция паррандачилик секторини тобора қийин аҳволга солмоқда. Украинада ишлаб чиқариш қиймати Европа Иттифоқига қараганда икки баравар паст.
европа
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/07/38671013_91:0:1038:710_1920x0_80_0_0_3bd59f3488df3366d6d7f85c982615e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа иттифоқи, европа, еврокомиссия, бозор, паррандачилик, парранда, украина
европа иттифоқи, европа, еврокомиссия, бозор, паррандачилик, парранда, украина
Украина Европага янги зарба берди
17:24 07.09.2023 (янгиланди: 17:27 07.09.2023) Украина товуқ гўштининг божсиз импорт қилиниши Европадаги фермерларни даромаддан маҳрум қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Франция паррандачилик фермерлари украиналик ишлаб чиқарувчиларнинг “ноҳақ рақобатидан” азият чекмоқда. Бу ҳақда “Anvol” товуқ гўшти етказиб берувчилар Халқаро профессионал уюшмаси раиси Жан-Мишель Шеффер, “Figaro” нашрига берган интервьюсида хабар берди.
Материалда таъкидланганидек, июнь ойида Еврокомиссия Украина товуқ гўштининг божсиз импорт қилишининг муддатларини узайтирди, бу эса “бозорда етказиб беришнинг жадал ўсишига” сабаб бўлди.
“Украина томонидан Европа Иттифоқи мамлакатларига товуқ гўшти экспорти икки баравар ва ҳатто уч баравар кўпайди. Биз ҳаммамиз (Европа Иттифоқи мамлакатларида – таҳр.) ҳам худди шундай вазиятни бошдан кечирмоқдамиз: украиналик товуқларнинг “бостириб кириши” бозорни беқарорлаштиради”, – шикоят қилди Шеффер.
Унинг сўзларига кўра, Европада паррандачилик одатда оилавий бизнесдир, Украина корхоналари эса “бошқа тоифада”.
Шеффер товуқ гўшти савдосидан тушаётган даромад Украина халқига эмас, балки Украинанинг йирик товуқ ишлаб чиқарувчи холдинги — МНР ҳамёнига тушмоқда. Фойда кимга тегаётганини билмасдан туриб, Украинани қўллаб-қувватлаш хато эканлигини айтди.
“Украина халқими ёки уларнинг ҳукуматими? Маълум бўлишича, бизнинг ёрдамимиздан Украина қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари эмас, балки бошқа биров фойда кўрмоқда. МНР — кушхона, ем ва паррандачилик фабрикасига эгалик қилувчи украиналик олигархнинг мулки”, — таъкидлади Шеффер.
“Ушбу бахтсиз можаронинг дастлабки кунларида бозоримизга ойига 10 000 тонна украина товуқлари олиб кирилди. Ҳозир эса куни 20 000 тонна кириб келмоқда. Бу ҳақиқатан ҳам ҳақиқий портлаш, шиддатли ўсиш. Ҳамма жойда ҳамкасбларимиз банкрот бўлиш ҳолатида: немислар, голландлар, поляклар. Биз ҳаммамиз бир вазиятдамиз, чунки биз Европа Иттифоқида ягона бозорни танладик ва унга украиналик ишлаб чиқарувчиларнинг келиши бутун Европа Иттифоқидаги аввалги мувозанат ҳолатини дарҳол бузди” – дейди уюшма вакили.
Шеффернинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият Франция паррандачилик секторини тобора қийин аҳволга солмоқда. Украинада ишлаб чиқариш қиймати Европа Иттифоқига қараганда икки баравар паст.