Самарқанд жамоат транспортида йўлкира нархи ошди

© Flickr / stefan_fotosАвтобус в Самарканде
Автобус в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Oбуна бўлиш
Бир транспортдан бошқасига ўтишда мослашувчан тарифлар жорий этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги жамоат транспорти – автобуслар, электробуслар ва трамвайларда йўл ҳақи 8 сентябрдан бошлаб нақд ва банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмга оширилади. Бу Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.
Транспорт картаси билан тўлашда йўл ҳақи 1600 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, бир соат ичида бир йўналишдаги транспортдан бошқасига ўтказишлар сонига қараб чегирмалардан фойдаланишни назарда тутувчи мослашувчан тарифларни ҳам жорий этилади.
Масалан, транспорт картасидаги йўл ҳақи 1600 сўм бўлса, автобусда бир соат ичида иккинчи ўтказиш 400 сўм, учинчи ва ундан кейингиси бепул бўлади. Учинчи трансфер трамвайга бўлса, йўл ҳақи 1000 сўм бўлади.
Агар йўловчи дастлаб трамвайда (транспорт картаси бўйича 1600 сўм) кетса, у ҳолда автобусга биринчи ўтказиш 1000 сўм, иккинчисига – 400 сўм, учинчи ва ундан кейингисига – бепул амалга оширилади.
Чексиз кунлик тарифлар (автобус+электравтобус) ҳам 6000 сўм, тариф 5 кунлик — 23 минг сўм, 7 кунлик — 30 минг, 10 кунлик — 47 минг ва ҳоказо. Чексиз йўл ҳақи (автобус+электравтобус+) трамвай) кунига 7000 сўмни ташкил қилади. Пенсионерлар, ногиронлар ва талабалар учун 50% чегирма тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 1 апрелдан янги тарифлар (ўтишларда чегирмалар билан) жорий этилиши режалаштирилган эди, бироқкейин қарор кучга кириши кейинга қолдирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0