Россия Украинага қурол етказиб бериш бўйича БМТда йиғилиш ўтказишни сўради

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишВыступление главы МИД РФ С. Лаврова в СБ ООН
Выступление главы МИД РФ С. Лаврова в СБ ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Oбуна бўлиш
Экспертлар ва журналистлар кўплиги сабабли ушбу мавзуда йиғилиш ўтказиш рақибларни асабийлаштира бошлади, деди Россия вакили.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Москва Ғарбнинг Киевга қуроллар етказиб бериш масаласи бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгашидан йиғилиш ўтказишини сўради. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Telegram-каналида маълум қилди.
“Биз 12 сентябрь куни Украинага Ғарб қуролларини етказиб бериш ва Украина инқирозини ҳал қилиш истиқболларига салбий таъсир кўрсатувчи яна бошқа омиллар бўйича йиғилиш ўтказишни сўрадик”, — деб ёзади дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Россия бу мавзу юзасидан муносиб маърузачини топишга ҳаракат қилади.
“Бу мавзуда гапирмоқчи бўлган Ғарб экспертлари/журналистларининг жуда кўплиги — аллақачон рақибларимизни асабийлаштира бошлаган. Кеча улар Хавфсизлик Кенгашининг иш услубларига бағишланган йиғилиш чоғида шу мавзу борасида қаттиқ асабийлашишди”, - дейди Полянский.
Москва Ғарб давлатларининг Украинага қурол етказиб бериши Россия режаларини ўзгартирмаслиги ва фақат қарама-қаршиликни давомийлигини узайтириши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ ва НАТО давлатлари аллақачон можаронинг бевосита иштирокчисига айланиб, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки ўз ҳудудида Украина Қуролли кучлари учун кадрлар тайёрлаш билан шуғулланмоқда.
Украина Қуролли кучлари яқинда АҚШдан кассетали ўқ-дорилар олди. Улар 123 та давлат томонидан ратификация қилинган халқаро конвенция томонидан тақиқланган, аммо АҚШ ва Украина улар орасида эмас. Портлаш пайтида кассетали бомбалар кичикроқ снарядларга бўлинади, уларнинг баъзилари техник сабабларга кўра вақтида ишламайди. Бу тинч аҳолига таҳдид солади: портламаган ўқ-дорилар жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин ҳам одамларни ўлдириши ёки майиб қилиши мумкин бўлган миналарга айланади. Кассетали снарядларни отиш пайтида тинч аҳоли ҳалок бўлган бир нечта ҳолатлар аллақачон қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0