Россия бир қарор билан Ғарб режаларини барбод қилди

© Sputnik / Maksim Bogodvid / Медиабанкка ўтишТатаристондаги нефт насослари
Татаристондаги нефт насослари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Oбуна бўлиш
"Business Insider": Нефт нархининг ошиши Ғарбнинг юқори инфляцияни енгиб ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия ва Саудия Арабистони томонидан нефт қазиб олишни қисқартириш нефт нархининг ошишига олиб келди, таҳлилчиларнинг фикрича, бу Ғарбнинг юқори инфляцияга қарши кураш режаларига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости "Business Insider" нашрига таяниб хабар берди.
Газетанинг таъкидлашича, икки "энергетика гиганти"нинг ишлаб чиқаришни кунига 1,3 миллион баррелга қисқартириш тўғрисидаги қарори "Брент" маркасидаги нефт фючерслари нархининг ошишига олиб келди, у 90 доллардан ошди ва шу тариқа сўнгги ўн ойда максимал даражага етди.

“Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бунинг оқибатида инфляция юқори даражада узоқроқ қолиши мумкин. Бундай қадамлар жаҳон нефт бозорида сезиларли тақчилликка ва фақат бутун дунё бўйлаб нефт нархининг ошишига олиб келиши мумкин”, - деди "Rystad Energy" аналитик компаниясининг катта вице-президенти Хорхе Леон.

Унинг сўзларига кўра, бу қисқартиришларнинг Ғарбдаги инфляция ва иқтисодий сиёсатга таъсирини олдиндан айтиш қийин, бироқ нефт нархининг ўсиши “инфляцияни жиловлаш учун, айниқса, Қўшма Штатларда фискал қаттиқлашув эҳтимолини оширади, холос”.
Ўз навбатида, "Zaye Capital Markets" сармоя бўйича директори Наим Асламнинг фикрича, Москва ва Ар-Риёднинг қарори гўёки “уларни марказий банкларнинг хавотирлари қизиқтирмаслигини” исботлайди.
Экспертнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони подшоҳлик ўз иқтисодиётини ўзгартириш лойиҳасини амалга ошириш учун катта маблағ сарфлаши зарурлиги сабабли нефть нархини юқори ушлаб туришга интилмоқда.
Нефтяная качалка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Россия ва Саудия Арабистонининг нефть қазиб олишни қисқартириши Европани хонавайрон қилади
Янгиликлар лентаси
0