https://sputniknews.uz/20230907/farmatsevtika-tarmogini-rivojlantirish-agentligi-38674569.html
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда назарда тутилган.Агентлик фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади. Агентликни ССВга ўтказишда мустақил юридик шахс мақоми ҳамда фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартиби сақлаб қолинади.
2023-09-07T19:49+0500
2023-09-07T19:49+0500
2023-09-07T19:49+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33637495_0:0:3067:1725_1920x0_80_0_0_973fcf60246875576db953b8b95724d4.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда назарда тутилган.Агентлик фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади. Агентликни ССВга ўтказишда мустақил юридик шахс мақоми ҳамда фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартиби сақлаб қолинади.Фармон билан давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари ССВ томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги президентнинг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори билан "Ўзфармсаноат" давлат акциядорлик концерни тугатилган пайтда ташкил этилган эди.2022 йил декабрида давлат раҳбарининг фармони билан агентлик Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилган эди (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатдан ўтказиш функцияси Соғлиқни сақлаш вазирлигида қолган эди).
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33637495_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_3bd8416caee255ccb6df8d0d9251d47b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ссв фармон "соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон
фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ссв фармон "соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди
Илгари давлат раҳбарининг фармони билан агентлик Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилган эди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда назарда тутилган.
Агентлик фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади. Агентликни ССВга ўтказишда мустақил юридик шахс мақоми ҳамда фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартиби сақлаб қолинади.
Фармон билан давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари ССВ томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги президентнинг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори билан "Ўзфармсаноат" давлат акциядорлик концерни тугатилган пайтда ташкил этилган эди.
2022 йил декабрида давлат раҳбарининг фармони билан агентлик Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилган эди (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатдан ўтказиш функцияси Соғлиқни сақлаш вазирлигида қолган эди).