Самарқандда биокимёвий тадқиқотлар ўтказувчи халқаро лаборатория ташкил этилди

© Комитет по туризмуСамарқандда халқаро қўшма лаборатория ташкил қилинди
Самарқандда халқаро қўшма лаборатория ташкил қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Қўшма лабораторияда ҳайвон суякларини ўрганиш ва улар устида биокимёвий тадқиқотлар олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Самарқандда халқаро қўшма лаборатория ташкил қилинди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Хитойнинг Шэнси провинцияси билан ҳамкорликда “Инсон ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича “Бир макон, бир йўл” Хитой — Марказий Осиё қўшма лабораторияси” фаолияти йўлга қўйилди.
Ушбу йирик илмий лойиҳа Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий университети ташаббуси билан Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNVTO) шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси биносида ташкил этилмоқда.
“Лаборатория ҳайвон суякларини ўрганиш ва улар устида биокимёвий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган 2 та қисмдан иборат бўлиб, ушбу лабораторияда Ўзбекистон ҳудудида топилган ҳар қандай археологик қазишма материалларини тадқиқ қилиш имконияти мавжуд бўлади”, - дейилади хабарда.
Қўшма лабораторияни қуриш учун Халқаро туризм академиясининг 8-қаватида жами 395 квадрат метр майдон ажратилган.
Бугунги кунда, Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети томонидан қиймати 1 млрд 587 млн сўмга тенг бўлган 36 турдаги жами 90 дона лаборатория жиҳозлари ва махсус ускуналар харид қилиниб, тез кунларда жиҳозлаш ишлари бошланиши режалаштирилган.
Лаборатория қурилишини мувофиқлаштириш ҳамда жиҳозлаш ишларини махсус стандартлар асосида бажарилишини назорат қилиш мақсадида Шимоли-ғарбий университетининг 2 нафар мутахассиси лаборатория қурилишида иштирок этишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0