https://sputniknews.uz/20230906/putin-saudiya-arabistoni-valiahd-shahzodasi-bilan-suhbat-qildi-38640563.html
Путин Саудия Арабистони шаҳзодаси билан суҳбат қилди
Путин Саудия Арабистони шаҳзодаси билан суҳбат қилди
Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Салмон Ол Сауд ОПЕК+ доирасидага ҳамкорлик ҳамда Саудия Арабистонининг БРИКСга қўшилиши масалаларини муҳокама қилишди.
2023-09-06T20:26+0500
2023-09-06T20:26+0500
2023-09-07T11:50+0500
россия
саудия арабистони
салмон бин абдулазиз ол сауд
владимир путин
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37843732_0:8:2683:1517_1920x0_80_0_0_e76323a38363e00ac95f03d863892bb1.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон суҳбати ўтказди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.Шунингдек, Саудия шаҳзодаси Саудия Арабистонининг БРИКСга қўшилиш сўровини изчил қўллаб-қувватлагани учун Россия президентига ўз миннатдорчилигини билдирди. Путин Ар-Риёдни ушбу қарори билан табриклади ва Россиянинг 2024 йилда уюшмага раислигининг устувор йўналишлари ҳақида айтиб берди.Бундан ташқари, суҳбатдошлар савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, ушбу форматдаги мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.Маълумот учун, ОПЕК+ аъзоллари 2022 йил охирида жаҳон бозорида нефть нархини барқарор ушлаб туриш мақсадида кунлик нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга келишиб олишган эди. Бунга қўшимча равишда Саудия Арабистони кунлик қазиб олиш ҳажмини 1 млн тоннага, Россия 300 минг тоннага қисқартиришни ўз бўйнига олган. Сўнгги кунларда Лондон биржасида нефт нархи 90 доллардан ошган. Саудия Арабистони 22-24 август кунлари Жанубий Африка раислигида Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитдан сўнг БРИКСга аъзо бўлиш учун расмий таклиф олди. Ташкилотга БАА, Эрон, Аргентина, Миср ва Эфиопия ҳам таклиф этилган. Айни дамда уларнинг аризалари қабул қилинган ва тўлиқ аъзолик 2024 йил 1 январдан бошланади.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37843732_0:0:2662:1996_1920x0_80_0_0_50d5c3f99958149f38da74eb742eb46d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин салмон ол сауд опек+ саудия арабистони брикс россия нефть
путин салмон ол сауд опек+ саудия арабистони брикс россия нефть
Путин Саудия Арабистони шаҳзодаси билан суҳбат қилди
20:26 06.09.2023 (янгиланди: 11:50 07.09.2023) Путин ва Салмон Ол Сауд ОПЕК+ доирасидага ҳамкорлик ҳамда Саудия Арабистонининг БРИКСга қўшилиши масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон
суҳбати ўтказди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.
Суҳбат давомида "ОПЕК+" доирасида эришилган келишувлар ҳамда Россия ва Саудия Арабистори томонидан кунлик нефт қазиб олишни ихтиёрий чеклаш чоралари жаҳон энергетика бозорида барқарорликни таъминлаётгани қайд этилди.
Шунингдек, Саудия шаҳзодаси Саудия Арабистонининг БРИКСга қўшилиш сўровини изчил қўллаб-қувватлагани учун Россия президентига ўз миннатдорчилигини билдирди. Путин Ар-Риёдни ушбу қарори билан табриклади ва Россиянинг 2024 йилда уюшмага раислигининг устувор йўналишлари ҳақида айтиб берди.
Бундан ташқари, суҳбатдошлар савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, ушбу форматдаги мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Маълумот учун, ОПЕК+ аъзоллари 2022 йил охирида жаҳон бозорида нефть нархини барқарор ушлаб туриш мақсадида кунлик нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга келишиб олишган эди. Бунга қўшимча равишда Саудия Арабистони кунлик қазиб олиш ҳажмини 1 млн тоннага, Россия 300 минг тоннага қисқартиришни ўз бўйнига олган. Сўнгги кунларда Лондон биржасида нефт нархи 90 доллардан ошган.
Саудия Арабистони 22-24 август кунлари Жанубий Африка раислигида Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитдан сўнг БРИКСга аъзо бўлиш учун расмий таклиф олди. Ташкилотга БАА, Эрон, Аргентина, Миср ва Эфиопия ҳам таклиф этилган. Айни дамда уларнинг аризалари қабул қилинган ва тўлиқ аъзолик 2024 йил 1 январдан бошланади.