https://sputniknews.uz/20230906/naslchilik-xojaligi-maqom-onlayn-olish-38614368.html
Энди наслчилик хўжалиги мақомини онлайн олиш мумкин
Энди наслчилик хўжалиги мақомини онлайн олиш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Онлайн рўйхатдан ўтиш миқдори 594 минг сўмни ташкил этади.
2023-09-06T10:03+0500
2023-09-06T10:03+0500
2023-09-06T11:11+0500
жамият
ўзбекистон
чорва
янги қарор
ҳайвонлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/46/9654676_0:83:3072:1811_1920x0_80_0_0_2aee1438d538af525cf1430e0563ea54.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Энди наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Бу Ҳукуматнинг 449-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда назарда тутилган.Регламентга кўра, наслчилик хўжалиги мақоми талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага мансуб зотдаги чорва ҳайвонлари (ёввойи ва хонаки ҳайвонлар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, муайян ҳайвонлар ҳамда асаларилар) турига ёки фаолият йўналишига қараб берилади.Талабгор ёки унинг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.Сўровнома тўлдирилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:Ваколатли орган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун 10 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.Шунингдек, ўрганиш вақтида туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари орқали талабгорнинг эпизоотик барқарорлиги, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳам ўрганилади.Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома 5 йил муддатга берилади. Гувоҳнома олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун бериши мумкин эмас.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/965/46/9654676_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_8050ddeba45a84055bee840877ad612a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон наслчилик хўжалиги мақоми онлайн олиш давлат хизматлари маркази яидхп my.gov.uz наслдор чорва ҳайвонлар
ўзбекистон наслчилик хўжалиги мақоми онлайн олиш давлат хизматлари маркази яидхп my.gov.uz наслдор чорва ҳайвонлар
Энди наслчилик хўжалиги мақомини онлайн олиш мумкин
10:03 06.09.2023 (янгиланди: 11:11 06.09.2023) Онлайн рўйхатдан ўтиш миқдори 594 минг сўмни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Энди наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Бу Ҳукуматнинг
449-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда назарда тутилган.
Регламентга кўра, наслчилик хўжалиги мақоми талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага мансуб зотдаги чорва ҳайвонлари (ёввойи ва хонаки ҳайвонлар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, муайян ҳайвонлар ҳамда асаларилар) турига ёки фаолият йўналишига қараб берилади.
Талабгор ёки унинг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.
Сўровнома тўлдирилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги, генофоид хўжалиги мақомини олишга талабгорлар учун – сўнгги 3 йилда ўтказилган наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси натижалари бўйича маълумотномалар нусхаси;
наслдор чорва ҳайвонларининг идентификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумот;
тегишли чорва ҳайвонлари турлари бўйича наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун минимал талабларга мувофиқлиги бўйича талабгор томонидан тасдиқланган маълумотлар.
“Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда мазкур миқдор 594 минг сўмни ташкил этади”, - дейилган ҳужжатда.
Ваколатли орган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун 10 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Шунингдек, ўрганиш вақтида туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари орқали талабгорнинг эпизоотик барқарорлиги, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳам ўрганилади.
Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома 5 йил муддатга берилади. Гувоҳнома олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун бериши мумкин эмас.